Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.5K photos
4.33K videos
9 files
10.4K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда муаммолар юзага келмоқда. Шу сабабли қиш мавсумида вужудга келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокимининг топшириғига асосан жорий йилнинг 8 декабрь куни туман ҳокими М.Аҳмаджонов бошчилигида Бўстон маҳалласига суюлтирилган газ баллонлари етказиб бериш ишлари амалга оширилди.

Янгиобод, Улуғбек, Бўстон, Учкўприк, ва Обод маҳаллаларига жаъми 60 тонна кўмир ёқилғиси олиб аҳоли хонадонларига етказиб берилди.

Улуғнор тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/Ulugnorpressa
https://twitter.com/Ulugnorpressa
https://facebook.com/Ulugnorpressa
https://instagram.com/Ulugnorpressa
https://vm.tiktok.com/ZSJunpqfn
https://youtube.com/channel/UCx3r6Rni77-kIEyMJXGNbuw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят раҳбари Андижон шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби устозлари билан учрашув ўтказмоқда.

Учрашувда таълим сифатини яхшилаш, мавзуси доирасида суҳбат бормоқда.
ТУМАННИНГ БАРЧА МАСЪУЛ РАҲБАРЛАРИ ТУН-У КУН ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

Вилоят ҳокимлигидан Избоскан туманига бириктирилган вакил Бобораҳим Эргашхўжаев, Элёрбек Каримов, туман ҳокими С.Исмоилов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Умаров ҳамда ҳоким ёрдамчиси иштирокида тунги назорат ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур жараёнда асосий эътибор маҳалла йиғинлари фаолларига қаратилди. Вилоятимиз ҳокимининг алоҳида топшириқларига биноан, ҳар бир маҳаллаларда фаолларнинг назорати остида фуқаролар билан ишлаш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш, ҳал этиш ҳамда маҳалла кесимида куз-қиш мавсумини ўтказиш учун ҳар бир маҳалла фаолларининг масъулиятини ошириш белгиланган.

Шу жиҳатдан, Избоскан туманидаги ҳар бир маҳаллаларда кичик штаб ва тунги навбатчиликлар ташкил этилиб, кун-у тун фуқароларнинг аввало, тинчлиги, уларнинг мурожаатлари ҳамда маҳалладаги тартиб ва жиноятчиликларни олдини олишга йўғрилган жараёнларни ҳал этиш дастури тузилган.

Маҳаллалардаги ижтимоий соҳа объектларидан тортиб, хусусий тадбиркорлик биноларига қадар, иссиқлик тизимидаги, ёнғин хавфсизлиги тизимидаги, шарт-шароитлардаги таъминотнинг назорати ҳам айни шу фаолларга боғлиқлиги сабабли, бугун юқоридаги масъуллар иштирокида рейдлар ташкил этилди.

Рейд давомида, маҳаллаларга кириб, борилиб, у ердаги фаолларнинг ҳамда маҳаллаларга бириктирилган ташкилот-муассаса раҳбарларининг фаолиятлари ўрганилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БАРЧАСИ НАЗОРАТГА ОЛИНГАН...

Қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари ҳудудларда кенг кўламли иш олиб бормоқда.

Айни дамда Бўстон туманига бириктирилган мутасаддилар маҳаллаларда бўлиб, чора-тадбирлар асосида иш ташкил этмоқдалар. Жараёнда мутахассислар олдига ички йўлларни таъмирлаш, электр-энергияси тармоғидаги носозликларни бартараф этиш каби кечиктириб бўлмас вазифалар қўйилиб, ечими юзасидан тавсиялар берилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Live

Айни дақиқаларда вилоят ҳокимининг 1-умумтаълим мактаби устозлари билан учрашуви якунланди.

Шуҳратбек Абдураҳмонов ўқитувчилар билан яқиндан мулоқот олиб бориб, уларнинг фикрларини тинглади. Мактаб фаолиятини янада илғор тарзда бўлишидаги таклифлари, шунингдек, меҳнат жамоасига оид бошқа масалалар ўрганилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok