"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.68K subscribers
11K photos
1.58K videos
20 files
5.24K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#ishchi_guruhi_viloyatda

‼️КОМПЬЮТЕРЛАР УЧУН МОНИТОР:
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА ЗАВОД

📶Маҳаллийлаштириш даражаси ўтган беш йил давомида 33 % дан 75 % га етказилди.

📌Бу рақамлар Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Samsung Zomin” корхонаси фаолияти билан бевосита боғлиқ. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси М.Юнусов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи мазкур корхонага ташриф буюрди.

👉МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН
#yashil_energetika
#ishchi_guruhi

⚡️КОРХОНАНИНГ МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ САЛОҲИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси масъул раҳбарларидан иборат Ишчи гуруҳи Тошкент шаҳрида жойлашган йирик саноат объекти –“Ўзэлектроаппарат-Электрощит” АЖ ва “Тошэлектроаппарат” ХК корхоналари фаолиятини бориб ўргандилар.

⚙️Республикада кучланиш ва техник мақсадли қурилмалар ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланган мазкур корхоналар бугун янги турдаги электротехника маҳсулотлари ўзлаштирилмоқда, хусусан электромобиллар учун қувватлаш қурилмалари, инверторлардан тортиб, электрон платаларгача бўлган янги лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда.

⚡️Корхоналар томонидан бугунги кунда энергетика, тоғ-кон саноати, нефть-газ, транспорт, кимё, автомобилсозлик, қурилиш соҳаларидаги объектларни электр энергияси билан таъминлаш бўйича ҳам мамлакатимизда ҳамда хорижда бир қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

📝Мамлакатда “Яшил энергетика”ни ривожлантириш йўлида бир қатор йирик қуёш электр станцияларининг қурилишларида ҳам мазкур корхоналар жамоаси фаол иштирок этмоқда.

‼️Ишчи гуруҳи ҳам айнан корхонанинг қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш йўналишидаги фаолиятини янада қўллаб-қувватлаб, бу тармоқ имкониятларини кенгайтиришга катта эътибор қаратди. Яқин келажакда муқобил энергия манбаларига бўлган талаб ортгани сари ишлаб чиқариш саноатида ҳам бир қатор ислоҳотлар амалиётга жорий этилади.

📊Қонунчиликдаги ҳуқуқий кафолатлардан самарали фойдаланган ҳолда йирик саноат объектида қайта тикланувчи энергия манбалари маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватини бир неча баробарга ошириш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Уюшма ижтимоий тармоқ саҳифалари:
Facebook |Telegram | Website | Instagram