"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.85K subscribers
11.5K photos
1.61K videos
20 files
5.46K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#hududiy_loyihalar

ЯНГИ КОРХОНАДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ, БУ ЕРДА МУЗЛАТГИЧ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қад ростлаётган уюшмага аъзо «TESPACK» масъулияти челанган жамияти томонидан бугун 1 гектар ҳудудда қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 2,5 млн долларни ташкил этади. Йиллик қуввати 90 минг дона музлаткич ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхона ишга туширилгач, 120 та янги иш ўрни яратилади.

_______________
НАЧАЛИСЬ СТРОИТЕЛЬНЫЕ РАБОТЫ НА НОВОМ ПРЕДПРИЯТИИ, ГДЕ БУДЕТ ПРОИЗВОДИТЬСЯ ХОЛОДИЛЬНИКИ

Сегодня
в Нурабадском районе Самаркандской области ООО «TESPACK» начало строительные работы на площади 1 Га. Общая стоимость проекта составляет 2,5 миллиона долларов. Завод, специализирующийся на производстве 90 тысяч холодильников годовой мощностью, создаст 120 новых рабочих мест.

_______________
CONSTRUCTION WORK HAS BEGUN ON A NEW FACILITY WHERE REFRIGERATORS WILL BE MANUFACTURED

Today in Nurabad district of Samarkand region "TESPACK" LLC started construction works on the area of 1 hectare. The total cost of the project is 2.5 million dollars. The plant specializing in production of 90 thousand refrigerators annually and will create 120 new jobs.

👉Бу ерда тўлиқ ўқинг
#hududiy_loyihalar

Ишчи гуруҳи Бухорода

‼️МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРСАК, ТАННАРХ ПАСАЙИШИГА ЭРИШАМИЗ

Ҳукумат комиссияси таркибида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М. Юнусов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи ҳам вилоятдаги саноат корхоналари фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.

📌Дастлаб, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги “Вuxоrо Rеаl Моtо” масъулияти чекланган жамиятида бўлишди. «Lochin» бренди остида ишлаб чиқарилаётган уч ғилдиракли юк мотоцикллари, мотоблок ва квадроциклларининг рақобатдошлиги ва маҳаллийлаштириш даражаси қай аҳволда?

👉 uzeltech.uz/uz/lochin-yuk-motosikllari/
#investitsiya
#hududiy_loyihalar

⚖️БУХОРОДА ЭЛЕКТРОН ТАРОЗИЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

👉“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи айни пайтда Бухоро вилоятидаги жараёнларни ўрганмоқда.

✍️Хусусан, Ишчи гуруҳ аъзолари М. Мирисхаков ва У.Алимжоновлар Бухоро туманидаги “Tarozi Standart Service” корхонасига ташриф буюришди. У ерда бугун бозор талабларига мос ва халқаро стандартлар даражасидаги электрон тарозилари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, лойиҳанинг йиллик қуввати 600 донани ташкил этади. Айни пайтда лойиҳа ишга тушгач, ҳудуддаги 25 нафар йигит-қизлар доимий иш билан таъминланди.

⚙️Ҳозирда корхона қувватларни ошириш ва халқаро бозорларга чиқиш устида ишламоқда. Бу билан жараёнлар тўхтаб қолмайди. Келгуси йиллардан бошлаб янги лойиҳаларга ҳам қўл урилади.

👉Ишчи гуруҳи аъзолари корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам бериш йўлида ўз ёрдамларини кўрсатмоқда.

👉Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг!!!
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#hududiy_loyihalar
#elektrotexnika

⚡️ШАҲРИСАБЗДА ТРАНСФОРМАТОР ЩИТЛАРИ ТАЙЁРЛАНМОҚДА

Ишчи гуруҳи Республика ҳудудларида 2021 йилда ишга туширилган инвестиция лойиҳаларининг бугунги ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.

Қашдақарё вилоятидаги Ишчи гуруҳи аъзоcи И. Турсунов Шаҳрисабз шаҳри ҳокими ўринбосари Ж. Ахматов ҳамроҳлигида Шаҳрисабз шаҳридаги “Шаҳрисабз коммуникация монтаж” корхонасида бўлиб, у ердаги “Трансформатор щитлари ишлаб чиқариш лойиҳаси” билан танишдилар.

👉Лойиҳа 2021 йилнинг март ойида ишга тушган бўлиб, умумий қиймати 120 минг долларни ташкил этади. Корхонанинг йиллик қуввати 55 дона бўлишига қарамай, 2021 йилнинг ўзида 70 дона маҳсулот истеъмолчиларга етказиб берилган. Бу тадбиркорга 4 млрд 100 млн сўмлик даромад олиб келган.

✍️Эндиликда лойиҳани кенгайтириб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, кооперация алоқаларини кенгайтириш, экспорт борасида қонунчиликдаги имкониятлар ҳақида тадбиркорга тушунтириш берилди.
#hududiy_loyihalar
#mahalliylashtirish

🧩ЯНГИ ТУРДАГИ ЭЛЕКТРОН ПЛАТАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ишчи гуруҳи 2022 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг ҳолати билан танишди. Тошкент шаҳри Яшнаобод туманидаги "Quality Electronics" корхонаси томонидан амалга оширилиши белгиланган "Янги турдаги электрон платалар ва микросхемалар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда кенгайтириш" лойиҳаси жойига чиқиб ўрганилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Э.Файзиев, С.Юнусалиевнинг сўзлари кўра, корхона 2015 йилда платалар ишлаб чиқаришни бошлаган. Ҳозирда электрон платалар ва микросхемаларнинг янги турларига эътибор қаратилмоқда. Модернизация ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа қиймати 5 млн.доллар бўлиб, йиллик қуввати 1 млн.донани ташкил этади. Натижада 50 та иш ўрни яратилади. Бу янги лойиҳа 2022 йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилади.

👉Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг!!!
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ishga_tushgan_loyihalar
#elektrotexnika
#hududiy_loyihalar

БОЗОРДА "LAN" КАБЕЛЛАРГА ТАЛАБ ЮҚОРИ БЎЛМОҚДА

📊Электротехника саноати корхоналарининг 2022 йил 8 ойлик якунлари таҳлил қилинганда, 23 та ҳудудий лойиҳа ишга туширилгани маълум қилинди. Улар орасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги "Uzkabel" АЖ ҚК томонидан "LAN кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш" лойиҳаси ҳам бор.

💰Лойиҳа қиймати: 1,9 млн.долл
👨‍👩‍👧‍👦Иш ўринлари сони: 35 та
📈Йиллик қуввати: 12 минг км
⚙️Маҳаллийлаштириш даражаси: 90 %
🌐Экспорт режаси: 3,0 млн.долл
🗓Ишга туширилган вақти: 2022 йил
📍Жойлашган манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани

‼️Лойиҳани амалга ошириш жараёнида Германия, Туркия, Хитой давлатларидан зарур техник ускуналар, линиялар олиб келиб ўрнатилди. Иқтисодиёт ва саноатнинг ўсиши бу каби янги турдаги кабелларга бўлган талабни ошириш табиий ҳол.

@uzeltexsanoat
#ishga_tushgan_loyihalar
#elektrotexnika
#hududiy_loyihalar

📝БОЗОРДА МАИШИЙ ТЕХНИКАЛАРГА ТАЛАБ ЮҚОРИ БЎЛМОҚДА

📊Электротехника саноати корхоналарининг 2022 йил 8 ойлик якунлари таҳлил қилинганда, 23 та ҳудудий лойиҳа ишга туширилгани маълум қилинди. Улар орасида Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги "Premier" бренди остида "Совутгич ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш" лойиҳаси ҳам бор.

💰Лойиҳа қиймати: 8,8 млн.долл
👨‍👩‍👧‍👦Иш ўринлари сони: 354 та
📈Йиллик қуввати: 300 минг дона
⚙️Маҳаллийлаштириш даражаси: 75 %
🌐Экспорт режаси: 10,0 млн.долл
🗓Ишга туширилган вақти: 2022 йил
📍Жойлашган манзили: Тошкент вилояти Оҳангарон тумани

‼️Лойиҳани амалга ошириш жараёнида Туркия ва Хитой давлатларидан зарур техник ускуналар, линиялар олиб келиб ўрнатилди. Иқтисодиёт ва саноатнинг ўсиши бу каби маиший техника воситаларининг аҳоли эҳтиёжини қондириши билан аҳамиятлидир.