#yangi_loyiha
🚙Фарғонада электромобиллар ишлаб чиқариш лойиҳаси якуний босқичга кирди
📝Фарғона механика заводи ҳудудида жойлашган «Электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда енгил ва юк электромобиллар ишлаб чиқариш» лойиҳаси “Central Asia Motors” корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Куни кеча ушбу корхонага вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ташриф буюриб, мавжуд жараёнлар билан яқиндан танишди. Бу ҳақида вилоят Ахборот хизмати маълум қилди.
💵Лойиҳанинг умумий қиймати 50 млн доллар бўлиб, шундан 5 млн доллар тадбиркорнинг ўз маблағлари, 5 миллион доллари банк кредити ҳамда 40 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига тўғри келади. Мазкур корхона ишга тушса, 350 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Йиллик 10 минг электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва унинг 40 фоизи экспортга йўналтирилади.
⚙️Шунингдек, бу ерда электромобиллар учун кузов, қувватлаш станцияси ва аккумулятор эҳтиёт қисмлари маҳаллийлаштирилади.