"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.68K subscribers
11K photos
1.58K videos
20 files
5.24K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#kadrlar_tayyorlash
#dual_talim
#texnikum

‼️ТЕХНИКУМДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИ ВА ҲОЛАТИ БОРИБ ЎРГАНИЛДИ

📚Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг Чирчиқ филиали бошқа профессионал касб-ҳунар тайёрлаш муассасаларига қараганда катта таълим даргоҳи ҳисобланмайди. Бу ерда ҳар йили 125 нафар талабани қабул қилиш имконияти мавжуд.

⚙️Ҳозирда техникумда 2 та:
дастурий инжиниринг ҳамда электроника ва асбобсозлик йўналишларида ўқувчилар таълим олмоқда. Бинонинг биринчи қавати тўлиқ амалиёт-устахоналаридан иборат.

‼️Мазкур устахоналарда Осиё тараққиёт банки лойиҳасида 2003-2006 йилларда Германия Федератив Республикасидан олиб келинган техник жиҳоз ва ускуналар ўрнатилган.

Филиал директори в.в.б. Бахтиёр Бекматовнинг
сўзларига кўра, таълим сифатини яхшилаш учун ўқув дастурларини қайтадан кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, талабаларнинг амалиёт ўташлари учун корхоналар билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, таълим ва саноат интеграцияси масалаларида муаммолар борлигини маълум қилди. Шунингдек, муассасада “дуал таълим”ни йўлга қўйишда техник ва назарий тайёргарлик масалалари долзарб эканлиги таъкидланди.

❗️Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 6 май куни электротехника саноатини ривожлантириш бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам профессионал касб-ҳунар таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаш бўйича топшириқлар берилган эди.

👉
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН
#kadrlar_tayyorlash
#dual_talim
#texnikum

‼️УЮШМАГА БИРИКТИРИЛГАН ТЕХНИКУМЛАР ҲОЛАТИ БОРИБ ЎРГАНИЛМОҚДА

📚"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси биринчи ўринбосари М.Хашимов Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг Чирчиқ филиалини бориб ўрганди. Бу ерда айни пайтда 2 та йўналиш мавжуд бўлиб, 2022/2023 йилдан 5 та йўналишда 125 нафар талаба қабул қилиниши режалаштирилган.

⚙️ Бу ерда таълим сифатини яхшилаш учун ўқув дастурларини қайтадан кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Бундан ташқари, талабаларнинг амалиёт ўташлари учун корхоналар билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, таълим ва саноат интеграцияси масалаларида муаммолар борлиги маълум қилинди. Шунингдек, муассасада “дуал таълим”ни йўлга қўйишда техник ва назарий тайёргарлик масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

❗️Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 6 май куни электротехникани ривожлантириш бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам профессионал касб-ҳунар таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаш бўйича топшириқлар берилган эди.
#kadrlar_tayyorlash
#texnikum

‼️ФАРҒОНАДАГИ САНОАТ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТЕХНИКУМИ ҲОЛАТИ БОРИБ ЎРГАНИЛДИ

📚"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси ўринбосари Ж.Жамалов Фарғона саноат ва хизмат кўрсатиш техникумини бориб ўрганди. Бу ерда айни пайтда 9 та йўналишда 160 нафар ўқувчини қабул қилиш имконияти мавжуд.

⚙️ Бу ерда таълим сифатини яхшилаш учун ўқув дастурларини қайтадан кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Бундан ташқари, талабаларнинг амалиёт ўташлари учун корхоналар билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, таълим ва саноат интеграцияси масалаларида муаммолар борлиги маълум қилинди. Шунингдек, муассасада амалиёт устахоналарининг етишмаслиги, мавжудлари эса таъмирталаблиги, ўқув бинолари ва у ердаги шарт-шароитларни замон талаби даражасида яхшилаш юзасидан таклифлар билдирилди.

❗️Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 6 май куни электротехникани ривожлантириш бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам профессионал касб-ҳунар таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаш бўйича топшириқлар берилган эди.