#klaster
#yashil_energetika
⚡️ҚАРШИДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР КЛАСТЕРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
✔️ “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М.Юнусов раҳбарлигида бир нечта қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари, вилоят масъулларидан иборат Ишчи гуруҳи Қарши эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрдилар.
⚙️Бундан асосий мақсад аҳоли ва ижтимоий объектларни қайта тикланувчи энергия манбалари билан тўлиқ таъминлаш ва уни амалга ошириш учун ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, янги корхоналар ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдир. ЭИЗнинг умумий майдони ва инфратузилмасидан келиб чиқиб, корхоналарни жойлаштириш ва уларга етарли шарт-шароитлар яратиш, қўшимча иш ўринлари ташкил этиш вазифаси ҳам турибди.
✍️Корхона раҳбарлари мазкур масала юзасидан дастлабки тарзда ўз таклифларини билдирдилар. Ҳудуднинг иқтисодий имкониятлари чуқур таҳлил қилиниб, келажакда бу ерда қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқарувчи кластер ташкил этилишига келишилди.