"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.68K subscribers
11K photos
1.58K videos
20 files
5.24K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#кўргазма
#эълон

📣РЕСПУБЛИКАДА ИЛК МАРОТАБА ЭЛЕКТРОТЕХНИКАГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ХАЛҚАРО КЎРГАЗМА БЎЛИБ ЎТАДИ
#кўргазма

Тошкентда «ИННОПРОМ» иккинчи халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади

25-27 апрель кунлари “Ўзэкпомарказ” МКМда «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади.

Анжуманнинг биринчи кунида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров иштирокида «Марказий Осиё: технологик ютуқлар макони» мавзусида ялпи мажлис бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, кўргазма доирасида Ўзбекистон-Россия минтақалараро форуми, шунингдек, саноат кун тартибининг энг долзарб мавзуларига бағишланган «Қулай шаҳар муҳити», «Саноатда кооперация», «Катта Евроосиё шериклиги», «Муваффақиятли ривожланиш учун янги молиявий маҳсулотлар» ихтисослаштирилган сессиялар бўлиб ўтади.