"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.68K subscribers
11K photos
1.58K videos
20 files
5.24K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#hududiy_loyiha
#surxondaryo

‼️ИШЧИ ГУРУҲИ СУРХОНДАРЁДА: БИР КУНДА 4 ТА ТУМАН ҲУДУДИЙ ЛОЙИҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Шу кунларда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан Республика ҳудудларида инвестиция лойиҳаларининг бугунги ҳолати жойига чиқиб ўрганилмоқда, таҳлил қилинмоқда. 2022 йилда ишга туширилиши лозим бўлган лойиҳаларнинг бориши, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Вилоят тадбиркорлари билан учрашилиб, истиқболли лойиҳаларни шакллантириш юзасидан бир қатор таклифлар шакллантирилмоқда.

👉Айни пайтда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси ўринбосари Ж.Жамолов, уюшма вакили Ф.Абдураимов Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Қумқўрғон, Денов туманлари ва Термиз шаҳрида бўлиб, 2022 йилда ва ундан кейинги йилларда ишга туширилиши белгиланган лойиҳаларни ҳудудга чиқиб ўрганмоқда.

Ўрганиш натижалари билан батафсил танишинг!👇👇👇

БАТАФСИЛ

Бизни ижтимоий тармоқлар орқали ҳам кузатинг ва каналимизга аъзо бўлинг!!!
@uzeltexsanoat
#hududiy_loyiha
#buxoro

‼️ТАДБИРКОР ЭЛЕКТРДАН ҚУВВАТЛАНАДИГАН НОГИРОНЛАР АРАВАЧАСИНИ ХАЙРИЯ СИФАТИДА ИШЛАБ ЧИҚАРМОҚЧИ

Шу кунларда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М.Юнусов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи
томонидан Республика ҳудудларида 2021 йилда ишга туширилган инвестиция лойиҳаларининг бугунги ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда, таҳлил қилинмоқда.

👉Ишчи гуруҳ аъзоси У. Алимжонов айни пайтда Бухоро вилоятида ишга туширилган инвестиция лойиҳалари ҳамда Президент қарорлари ва Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни ўрганиб, таҳлил қилмоқда. Мавжуд муаммолар бўлса, уларни бартараф этиш йўллари юзасидан таклифлар ишлаб чиқмоқда.

Дастлабки ўрганиш Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги “Бухоро Реал Мото” МЧЖдан бошланди. «Лочин» бренди остида уч ғилдиракли юк мотоцикллари, мотоблок ва квадроцикллар ишлаб чиқарилади. 50 та янги иш ўринлари яратилган.

Бу ерда 2022 йил якунигача “Двигатель (мотор) ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга тушади.

👉БАТАФСИЛ

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#hududiy_loyiha
#buxoro

Бухоро туманидаги электрон тарозилар ишлаб чиқариш корхонаси ҳақидаги лойиҳа "Факт-24" дастурида кенг ёритилди.

https://t.me/mtrkuzofficial/82437