#onlayn
💵"SAM-FERRE" 1 МЛН.ДОЛЛАРЛИК ЭКСПОРТ ШАРТНОМАСИ ИМЗОЛАДИ!
#ДУШАНБЕ/ Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида "Ўзбекистон -Тожикистон ишбилармон доира вакиллари билан бизнес миссия бўлиб ўтмоқда.
Миссиянинг биринчи кунида Самарқанд шаҳридаги "Sam-Ferre" МЧЖ билан Тожикистоннинг "Халкаи Осиё" компанияси ўртасида 2023 йилгача маиший музлатгичларни етказиб бериш бўйича 💵1 млн.долларлик экспорт шартномаси имзоланди.
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон делегацияси таркибида “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг 10 га яқин корхоналари мавжуд.
24-25 сентябрь кунлари Уюшма корхоналари томонидан кабель-сим ва бошқа электротехника саноати маҳсулотлари етказиб бериш бўйича экспорт шартномаларини имзолаш кўзда тутилган.

#shartnoma
💵"YUQORICHIRCHIQ ENERGY SYSTEMS" 2023 ЙИЛГАЧА ТОЖИКИСТОНГА 1 МЛН.ДОЛЛАРЛИК КАБЕЛЬ-СИМ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРАДИ
#ДУШАНБЕ/ Аввал хабар қилганимиздек, ҳозирда Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида "Ўзбекистон -Тожикистон ишбилармон доира вакилларининг бизнес миссияси" давом этмоқда.
Миссиянинг иккинчи кунида "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо "YUQORICHIRCHIQ ENERGY SYSTEMS" МЧЖ билан Тожикистон томони ўртасида 💵1 млн млн.долларлик экспорт шартномаси имзоланди.
Унга кўра, "YES" корхонаси 2023 йилгача Тожикистон бозорига юқори қўшилган қийматли кабель-сим маҳсулотларини етказиб беради.
Ҳозирданоқ корхона шартнома шартларига мувофиқ, юқори сифатли кабель-сим маҳсулотларининг 🚚илк партиясини Тожикистонга юбориш тайёргарлигини кўрмоқда.
Сал аввалроқ, "Sam-Ferre" МЧЖ билан Тожикистоннинг "Халкаи Осиё" компанияси ўртасида 2023 йилгача маиший музлатгичларни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилган эдик.

#eksport
#missiya
🇹🇯🇺🇿«IDEAL ELECTROLUX» ТОЖИКИСТОНГА 1,2 МЛН.ДОЛЛАРЛИК ГАЗ ПЛИТАЛАРИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШНИ БОШЛАЙДИ
#ДУШАНБЕ/ Аввал хабар қилганимиздек, Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида "Ўзбекистон -Тожикистон ишбилармон доира вакилларининг бизнес миссияси" доирасида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан кўплаб бизнес учрашувлар ва экспорт шартномалари имзоланишига эришилмоқда.
Миссиянинг учинчи кунида Самарқанд шаҳридаги «IDEAL ELECTROLUX» корхонаси билан Тожикистон томони ўртасида 2023 йилгача газ плиталари етказиб бериш бўйича 💵1,2 млн.долларлик экспорт шартномаси имзоланди.
Корхона раҳбари С. Азимовнинг сўзларига кўра, айни пайтда ушбу газ плиталарининг дастлабки партияси тайёр. Тез кунда Тожикистон бозорларига кириб боради.
Сал аввалроқ, "Yuqorichirchiq energy systems" МЧЖ, "Sam-Ferre" МЧЖ билан Тожикистон томони ўртасида 💵1 млн млн.долларлик экспорт шартномалари имзолангани ҳақида маълумот берган эдик.