Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда жойларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича Юнусобод туманида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, “Шарқ ҳақиқати” маҳалла фуқаролари йиғинида мавжуд имконият ва ресурслардан фойдаланган ҳолда 6 та маҳаллани қамраб олувчи ҳудудда жиноятчиликка қарши кураш тизимини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш мақсадида янги “102” ҳуқуқ-тартибот маскани барпо этилиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, жиноятларнинг олдини олиш мақсадида мавжуд куч ҳамда воситаларни тўғри тақсимлаш асосида видеокузатув камералари масканга интеграция қилиниб, масканда ИИВ Ахборот марказининг маълумотлар базаси жойлаштирилди.

Ўз навбатида, масканда 6 та маҳаллани умумлаштирган ҳолда жами 112 нафар профилактик ҳисобда турувчи 34 нафар пробация ҳисобидаги, 14 нафар жиноятга мойил ва 6 нафар назоратдаги шахслар устидан кучайтирилган назорат ўрнатилиши ва улар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши таъминланди.

Тадбир якунида, мазкур Қарор ижроси юзасидан ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъулларининг таклифлари эшитилиб, қарорда белгиланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган вазифалар яна бир бор таъкидланиб, фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигида йирик корхоналарда ёқилғи-энергия ресурсларини тежаш, шу жумладан “Ҳудудий электр тармоқлари” жамиятида энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, электр энергиясини қабул қилиш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга етказиб беришдаги жараённи рақамлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, Бош прокуратура, Энергетика ва Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Энергия самарадорлиги агентлиги, Ўзэнергоинспекция ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” корхонасининг масъуллари қатнашди.

Унда, рақамли назорат тизимлари ёрдамида энергия тақсимоти ва истеъмолини самарали бошқариш, йўқотишларни камайтириш, тизим ходимларни шахсий масъулиятини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, соҳани рақамлаштириш билан боғлиқ мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш, шунингдек йўл қўйилган камчиликлар танқид қилиниб, масъуллар огоҳлантирилди ҳамда тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида мутасадди идора вакилларининг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд вилояти коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг июнь ойида вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасида ўрганиш ўтказилиб, ўрганиш натижалари вилоят Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашида кўриб чиқилди.

Йиғилишда, соҳада амалга ошириладиган ишлар юзасидан тасдиқланган "йўл харита" ижроси муҳокама қилиниб, ишчи гуруҳ томонидан маиший коррупция ҳолатларига барҳам бериш борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.

Якунида, "йўл харита"га мувофиқ, вилоятда маиший коррупцияни олдини олиш бўйича манзилли, коррупциявий омилларини бартараф этиш борасидаги ташкилий ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида вилоят прокуратураси тизимида фаолият юритаётган барча тезкор ходимлар иштирокида кенгайтирилган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда коррупцияга қарши курашиш, соҳадаги хато ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, меҳнат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон ва 18.03.2025 йилдаги ПҚ-111-сон қарорлари ижроси атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, яширин иқтисодиётга чек қўйиш, суриштирув ва тергови тўхтатилган жиноят ишларини фош этиш, тезкор-қидирув фаолияти самарадорлигини ошириш ва бу жараёнларда қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Якунида муҳокама қилинган муаммолар юзасидан билдирилган таклифлар инобатга олиниб, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган аниқ вазифалар ва тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жиноятчиликка қарши курашиш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги ишлар самараси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook