Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Ўрганишларда асосий эътибор, лойиҳа ташаббускорларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни тезкорлик билан бартараф этишга қаратилди.
Хусусан, Қувасой шаҳрида “Crown ceramics” МЧЖ ҚК томонидан керамогранит плиталар, “Marwin fruitline” МЧЖ ҚК томонидан мевани қайта ишлаш ва қуюлтирилган табиий шарбат ҳамда "Blue carbon" МЧЖ ҚК томонидан қуёш панеллари, ёритиш ускуналари, батарея ва аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини жойига чиққан ҳолда танишди.
Ўрганишда, “Crown ceramics” корхонасининг хом ашё базаси учун зарур бўлган қум-шағал норуда қазилмаларига белгиланган рухсат олиш масаласини қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди.
Маълумот ўрнида, “Crown ceramics” корхонаси томонидан лойиҳани амалга ошириши натижасида, тўғридан-тўғри 40 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, йиллик 10 млн кв. метр керомагранит ишлаб чиқариш қувватлари яратилади, маҳсулотнинг 60 фоиз қисми экспортга йўналтирилиб, юқори даромадли 400 та иш ўрни яратилади.
Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган “Мономарказ” биносида Фарғона ва Қувасой шаҳарлари, Фарғона туманида фаолият олиб бораётган 50 дан ортиқ тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган 6 ойида прокуратура органлари томонидан 2 343 нафар тадбиркорлик субъектларининг, жумладан 841 нафарига коммуникация тизими (электр, газ, сув) билан боғлиқ, 98 нафарига банк кредити билан боғлиқ ҳамда 1 404 нафарига бошқа мавжуд муаммоларини ҳал этишга кўмаклашилди.
Мазкур учрашув давомида, тадбиркорларнинг банк кредити, солиқ, ер ажратиш, табиий газ ва электр таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммолари тингланиб, мурожаатлари қаблул қилинди.
Аниқланган масалаларни қисқа фурсатда бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган 6 ойида прокуратура органлари томонидан 2 343 нафар тадбиркорлик субъектларининг, жумладан 841 нафарига коммуникация тизими (электр, газ, сув) билан боғлиқ, 98 нафарига банк кредити билан боғлиқ ҳамда 1 404 нафарига бошқа мавжуд муаммоларини ҳал этишга кўмаклашилди.
Мазкур учрашув давомида, тадбиркорларнинг банк кредити, солиқ, ер ажратиш, табиий газ ва электр таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммолари тингланиб, мурожаатлари қаблул қилинди.
Аниқланган масалаларни қисқа фурсатда бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий бўлимлар иш юритувига мазкур тоифадаги жами 930 млрд. сўмлик 63 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 29 мингга яқин ижро ҳужжати тамомланиб, 46 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иншоотлар учун ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ 240 та ижро иши бўйича жами 38,4 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.
Бундан ташқари, 420 нафар фуқаролар фойдасига 5,4 млрд. сўмлик маблағлар, шу жумладан, 472 млн. сўмдан зиёд иш ҳақлари ҳамда 3,8 млрд. сўмлик етказилган зарар маблағлари ундирилиши таъминланган.
Ҳозирда, фуқаролар ва юридик шахслар фойдасига оид ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий бўлимлар иш юритувига мазкур тоифадаги жами 930 млрд. сўмлик 63 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 29 мингга яқин ижро ҳужжати тамомланиб, 46 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иншоотлар учун ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ 240 та ижро иши бўйича жами 38,4 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.
Бундан ташқари, 420 нафар фуқаролар фойдасига 5,4 млрд. сўмлик маблағлар, шу жумладан, 472 млн. сўмдан зиёд иш ҳақлари ҳамда 3,8 млрд. сўмлик етказилган зарар маблағлари ундирилиши таъминланган.
Ҳозирда, фуқаролар ва юридик шахслар фойдасига оид ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда жойларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича Юнусобод туманида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.
Ҳудудда жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши кескин курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятлардан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида жорий йилнинг ўтган даврида ижобий натижаларга эришган профилактика инспекторларига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Шунингдек, мазкур Қарор ижроси юзасидан ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъулларининг таклифлари эшитилиб, қарорда белгиланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган вазифалар яна бир бор таъкидланиб, фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ҳудудда жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши кескин курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятлардан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида жорий йилнинг ўтган даврида ижобий натижаларга эришган профилактика инспекторларига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Шунингдек, мазкур Қарор ижроси юзасидан ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъулларининг таклифлари эшитилиб, қарорда белгиланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган вазифалар яна бир бор таъкидланиб, фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда жойларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича Юнусобод туманида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, “Шарқ ҳақиқати” маҳалла фуқаролари йиғинида мавжуд имконият ва ресурслардан фойдаланган ҳолда 6 та маҳаллани қамраб олувчи ҳудудда жиноятчиликка қарши кураш тизимини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш мақсадида янги “102” ҳуқуқ-тартибот маскани барпо этилиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, жиноятларнинг олдини олиш мақсадида мавжуд куч ҳамда воситаларни тўғри тақсимлаш асосида видеокузатув камералари масканга интеграция қилиниб, масканда ИИВ Ахборот марказининг маълумотлар базаси жойлаштирилди.
Ўз навбатида, масканда 6 та маҳаллани умумлаштирган ҳолда жами 112 нафар профилактик ҳисобда турувчи 34 нафар пробация ҳисобидаги, 14 нафар жиноятга мойил ва 6 нафар назоратдаги шахслар устидан кучайтирилган назорат ўрнатилиши ва улар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши таъминланди.
Тадбир якунида, мазкур Қарор ижроси юзасидан ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъулларининг таклифлари эшитилиб, қарорда белгиланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган вазифалар яна бир бор таъкидланиб, фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.