Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов ва вилоят ИИБ бошлиғи А.Тасбаевлар томонидан Навоий шаҳар ҳудудида тунги хизматга жалб этилган ходимлар билан хизмат олди саф йўриқномаси ўтказилди.

Саф йўриқномасида ходимларга жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини ишончли таъминлаш йўлида инсонлар билан ҳушмуомалада бўлиш, ҳушёр ҳолда хизмат олиб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, "Янги Навоий" шаҳарчаси қурилиш майдонида бўлиб, масъулларга қурилиш ишларини белгиланган муддатларда, сифатли якунлаш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ишчилар учун яратилган яшаш ва меҳнат шароитлар ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов бошчилигида Президентнинг 16.01.2024 йилдаги ”Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-11-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 6 ойида яширин иқтисодиётни қисқартириш ва бюджетга қўшимча манбаларни жалб қилиш бўйича тасдиқланган “йўл харита” ижроси аҳволи бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги, вилоят солиқ бошқармаси, Департаментнинг ҳудудий бошқармаси масъуллари, туман (шаҳар) прокурорлари ҳамда яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича ҳудудий комиссия аъзолари иштирок этишди.

Видеоселектор тарзида танқидий руҳда ўтказилган ушбу йиғилишда масъуллар ва ҳудудий комиссия аъзоларининг ахборот ва ҳисоботлари тингланиб, келгусида “йўл харита”да кўрсатиб ўтилган йўналишларда ишларни тўғри ташкил қилиш, соҳаларда хуфиёна иқтисодиётнинг улушини қисқартириш ҳамда қўшимча манбалар бўйича солиқ органларига ҳисоботларни тўғри топшириш юзасидан ишларни янада кучайтириш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан Китоб туманида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича туман идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти ва амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Ўрганишда, штаб аъзолари билан мулоқот ўтказилиб, маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш, профилактика ишларини кучайтириш, фуқаролар мурожаатларини тизимли ҳал қилиш бўйича йўл харитаси асосида аниқ вазифалар бeлгилаб бeрилди.

Бундан ташқари, Китоб туманидаги деҳқон бозорида аҳолига яратилган шарт-шароит, санитария ва озиқ-овқат хавфсизлиги, бозорда нарх-наво ошиб кетишини олдини олиш борасида туман масъуллари ва бозор маъмурияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишилди.

Шунингдек, бозор инфратузилмасини яхшилаш, ҳудуд тозалигига қатъий риоя этилиши, сотувчи ва харидорларга зарур хизматлар кўрсатилиши, бозор ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва маиший коррупция ҳолатларини бартараф этиш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook