Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги “Q.R.” хусусий корхонасига қарашли парранда фермасига ўрнатилган ҳисоблаш ускунасини тамғаламаган ва таъминот корхонаси билан шартнома тузмаган ҳолда электр тармоғига уланиши оқибатида 802 млн. сўмлик электр энергияси талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича корхона мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов томонидан Пешку тумани аҳолиси билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, аҳолини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда қонуний ҳал этиш мақсадида қабул ўтказилди.

Қабулда жами 15 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари ўз мурожаатлари билан иштирок этди.

Мурожаатлар кредит ва субсидия ажратиш, қурилиш, ер ва электр энергияси, тергов-суриштирув ҳаракатлари, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва моддий ёрдам каби ижтимоий йўналишда ҳамда мулкий низолар ва бошқа масалаларни ташкил қилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари иш юритувга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан Ғузор тумани "Қоракўл” маҳалласида ва туман (шаҳар)ларда Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар доимий равишда ўрганилмоқда.

Ўрганишда, “маҳалла еттилиги” ва бошқа масъул мутасаддиларга “ижтимоий профилактика”, “намунавий хавфсиз кўча” ва “намунавий хавфсиз йўлак”ларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув камералари ҳамда хонадонларни ташвиш тугмалари билан қамраб олиш, пробация назоратида турган шахсларнининг ижтимоий муаммоларини ўрганиб бориш, ишсизлар бандлигини таъминлаш борасида аниқ кўрсатмалар берилиб, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш чораларини кўриш топширилди.

Бундан ташқари, Ғузор туманидаги деҳқон бозорида аҳолига яратилган шарт-шароит, санитария ва озиқ-овқат хавфсизлиги, бозорда нарх-наво ошиб кетишини олдини олиш борасида туман масъуллари ва бозор маъмурияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишилди.

Шунингдек, коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича туман-шаҳар тиббиёт бирлашмаларида беморларга тиббий хизмат кўрсатилишини рақамлаштириш жараёнлари ўрганилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров томонидан ҳудудларда амалга оширилган кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, "Яшил макон умуммиллий" лойиҳаси доирасида Қўшработ туманида экилган дарахт кўчатларини томчилатиб суғориш тизимлари аҳволи ҳамда йўл бўйида ўтувчи автомобиль йўлининг бўйида амалга оширилган кўкаламзорлаштириш ишлари кўриб чиқилди.

Ўрганиш давомида, келгусида ушбу яшил ҳудудларда кўчатларни суғориш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан масъуллар қатъий огоҳлантирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурхановлар томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “йўл харита”си ижросини Қорақалпоғистон Республикасида ўрганиш натижалари бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, “йўл харита”да белгиланган айрим тадбирлар хусусан, мактаб ва мактабгача таълими, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш бошқармалари, савдо комплекслари ва деҳқон бозорлари ҳамда кадастр идоралари томонидан бажарилиши кечикаётганлиги танқид остига олинди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига қарашли барча тиббиёт муассасаларида ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED) билан ишлаш тизимини амалиётга тўлиқ жорий қилишни қисқа муддатларда якунлаш, Ободошлаштириш тизимига ажратилган давлат маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратини тизимли ўрнатиш бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида “йўл харита”сида белгиланган тадбирлар ижросини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасини коррупциядан холи ҳудудга айлантириш борасида ташкилот ва идораларнинг қўшимча таклиф ва мулоҳазалари муҳокама қилинди, йўл қўйилган камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф қилиш, мутасадди идоралар раҳбарлари масъулиятини янада ошириш, белгиланган вазифалар ижросини ўз муддатларида сифатли таъминлаш ва соҳада фаолиятни янада жадаллаштиришга қаратилган тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook