Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Кураш спорт турини оммалаштириш ва ривожлантириш борасида прокуратура органлари томонидан кенг қамровли амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида “Прокурор кубоги” учун илк бор ўтказилган кураш чемпионати ҳам бу борадаги тадбирларнинг узвий давоми бўлди.

Дастлаб жорий йилнинг июнь ойида чемпионатнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичлари бўлиб ўтди. Ушбу ҳудудий босқичларда 600 га яқин ҳарбий курашчи ўзаро беллашди ва 126 нафари шоҳсупадан жой эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Чемпионатнинг республика босқичида 103 нафар эркак ва 23 нафар аёл спортчилар мутлақ ғолиблик учун куч синашди.

Финал баҳслари янада қизғин ва шиддатли курашларга бой бўлди.

Тантанали тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорлар Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Спорт ва Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари, Ўзбекистон Кураш федерацияси, Ҳарбий суд, қатор ҳамкор ташкилотлар раҳбарияти ва масъуллари томонидан диплом, медал, пул мукофоти ва махсус совғалар билан тақдирландилар.

Умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритган Тошкент шаҳри (Мудофаа вазирлиги тизимидаги) ҳарбий курашчилар жамоасига Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан “Прокурор кубоги” тантанали равишда топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев томонидан Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жойлашган “Имом Ал-Бухорий” зиёратгоҳида олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари ҳамда зиёратчиларга яратилаётган шарт-шароитлар ўрганилди.

Сўнгра, Жомбой туманида жами 6000 га боғ ва токзорга эга бўлган SAG Agro МЧЖнинг "Боғбон" инвитро лабораторияси томонидан етиштирилаётган кўчатчилик фаолияти билан танишилиб, кўчатчиликни янада ривожлантириш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Қўрғонтепа туманида ижтимоий-иқтисодий ҳолат ўрганилди.

Хусусан, туманнинг “Бирлик” ва “Мустақилликнинг 15 йиллиги” маҳаллаларида аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, мавжуд ҳолат таҳлил этилди.

Сўнгра, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ободонлаштириш ва қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

Учрашувда маҳалла еттилиги ҳамда мутасадди ташкилотлар вакилларининг таклиф ва фикр-мулоҳазалари эшитилди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook