Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Фарғона вилояти Марғилон шаҳрига бориб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, масъуллар “Ёрқин” ва “Иқбол” маҳаллаларида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти, аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар, эҳтиёжманд оилалар билан индивидуал тарзда олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

Шунингдек, шаҳарда амалга оширилаётган реновация ишлари билан танишилди, хусусан номувофиқ ҳолдаги уй-жойлар бузилиб, ўрнида барпо этилган замонавий кўп қаватли янги турар жойларга кўчирилаётган кам таъминланган фуқаролар ўз миннатдорликларини изҳор этишди ва яратилаётган шарт-шароитлардан мамнун эканликларини билдирди.

Бундан ташқари, масъуллар шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-оилавий поликлиникада бўлиб, даволанаётган беморларга яратилаётган имкониятлар, тиббий хизмат кўрсатишнинг самарадорлиги, янги келтирилган замонавий ускуналар ва дори-дармон захираларини сақлаш шароити билан танишди ҳамда жойида аниқланган муаммолар қайд этилиб, уларни вилоят миқёсида ўрганиб чиқиш ва бартараф этиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар хусусан, тергов сифатини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш юзасидан берилган топшириқлар ижросини Қорақалпоғистон Республикасидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Жумладан, Амударё тумани прокуратураси ва туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш, терговчилар ва ёш мутахассисларнинг билим ва малакасини мунтазам ошириб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича тузилган туман штаби фаолияти ва тасдиқланган “йўл харита”лари ижросини ўрганди, ишчи гуруҳлари томонидан аниқланган ижтимоий соҳадаги муаммолар, айниқса ёшлар ва хотин-қизларнинг турли масалалардаги муаммоларини қисқа фурсатларда қонуний ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан туман ҳокими ва мутасадди идора раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истиқболли кадрлар тайёрлашда замонавий ёндашувлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Жиззах вилоятида қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари, сейсмик хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб топшириқлар ижроси ўрганилмоқда.

Жумладан, масъуллар Зомин, Бахмал, Ғаллаорол ва Фориш туманларида жойлашган қуриш объектиларида бўлиб, пудрат ташкилоти томонидан бажарилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб, камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, объектлардаги ташқи ободонлаштириш ишларини тезлаштириш ва объектдаги ишчилар сонини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, ҳудудларда кўп қаватли уйларни зилзилабардошлигини ўрганиш ва аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ва олдинда бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook