Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев ва Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Б.Ибатовлар бошчилигида солиқ текширувларини ўтказиш, ходимлар ўртасида коррупция ҳолатларини олдини олиш ҳамда бюджет тушумларини таъминлашда йўл қўйилаётган хато ва камчиликларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда бюджетга қўшимча манбаларни аниқлаш ва таъминлаш борасидаги тадбирлар аҳволи, ходимлар ўртасида ножўя ҳаракатларни олдини олиш, коррупция хавфини юзага келтираётган омилларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўриш, бюджетга тушумлар тўлиқлигини таъминлаш мақсадида мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, қонунга итоаткор солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларига дахл қилинмаслигини таъминлаш ҳамда яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган энг биринчи навбатдаги вазифаларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан сув таъминоти корхонаси фойдасига қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилда жисмоний ва юридик шахслардан ичимлик сувидан қарздорликларни ундириш билан боғлиқ жами 3 109 та ижро ҳужжатлар келиб тушган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари ва тадбирлар давомида 2 440 таси тамомланиб, 2,9 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилди.

Ҳозирда қолдиқдаги 669 та ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида ундирув амалга оширилмоқда. Бундан ташқари 390 та ижро ҳужжати бўйича қарздорлик ундируви фуқароларнинг иш ҳақларига қаратилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов томонидан Андижон вилояти прокурори ва ҳокими иштирокида Андижон туманида жойлашган “Ипак йўли” саноат зонасида хорижий инвестор ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда инвестор ва тадбиркорлар ўз фаолиятини ташкил этишда ва лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан бевосита мурожаат қилишди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 11 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 9 тасини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Мисол учун, учрашувда “CRYSTAL COLOR TEXTILE” МЧЖнинг мато бўяшни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун импорт қилинган 135 минг АҚШ долларлик ускуналарига божхона ҳужжатлари расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаати ҳал этилди.

Ўрганиш доирасида, “WBM Fabrics” МЧЖ томонидан Андижон шаҳри "Андижон" маҳалласида 5 млн. евро маблағлари ҳисобига ташкил этилган қуввати 3 минг тонналик бўёқ фабрикаси лойиҳаси билан танишилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бухоро вилоятидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги кураш бўйича Бош прокурор кубоги мусобақасининг 4-босқичи (вилоят босқичи) ғолиблари тантанали тарзда тақдирланди.

Маросимда вилоят прокурори У.Хамдамов ҳамда бошқа ташкилот раҳбарлари ва масъуллар иштирок этишди.

Барча ғолиб ва совриндорларга медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook