Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятига коррупцияга қарши курашишга қаратилган тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов, вилоят ҳокими М.Азимов ва бошқа масъул раҳбарлар иштирокида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Мактаблар лигаси” спорт мусобақаларининг 2-мавсум ғолиблари тақдирланди.

Юртимизда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишиши учун барча соҳаларда, хусусан, спорт йўналишида ҳам кенг имкониятлар яратилмоқда.

Жумладан, бу борадаги ишларнинг узвий давоми сифатида воҳадаги умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Мактаблар лигаси” спорт мусобақаларининг 2-мавсуми ўтказилди.

Шунингдек, Қарши шаҳридаги Президент мактабида мусобақа ғолибларини тантанали равишда тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда, ғолиб-совриндор жамоа ҳамда яккалик иштирокчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалари, диплом ва кубоклар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокуратураси ташаббуси билан Қўрғонтепа тумани аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “йўл харитаси” ижросини вилоят соғлиқни сақлаш тизимида ўрганиш натижалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда вилоят прокуратурасининг тегишли тармоқ масъуллари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят ва туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари раҳбарлари ҳамда комплеанс тузилмалари иштирок этди.

Танқидий руҳда ўтказилган ушбу йиғилишда жорий йилнинг ўтган даврида 11 нафар соғлиқни сақлаш тизими ходимлари томонидан коррупциявий жиноятлар содир этилганлиги таъкидланиб, масъулларнинг изоҳ ва тушунтиришлари тингланиб, тизимда пуллик хизматлар, бепул хизматлар ва дори-дармонлар рўйхатлари шаффофлигини таъминлаш, фуқароларга ногиронлик тайинлаш, комиссион текширувдан ўтказиш ҳолатларини рақамлаштириш, элекрон рецепт тизимини тўлиқ йўлга қўйиш, тиббиёт муассасаларида навбатчиликни ташкил этишда моддий манфаатдорликка, “шифокор-дорихона”, “шифокор-бемор” ўртасидаги коррупцион муносабатларга мутлақо барҳам бериш тўғрисида масъулларга топшириқлар берилди ва  ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоятида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Асака туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Вилоят прокурори М.Абдухакимов томонидан 52 нафар тадбиркорларни мурожаатлари тингланди.

Мазкур мурожаатларнинг 17 таси жойида ҳал этилди, қолган 35 та қўшимча ўрганиш талаб этилганлиги боис, иш юритувга олиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, юритилаётган фаолиятда юзага келаётган тўсиқларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook