Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.5K photos
6.68K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Андижон вилоятида давлат дастурлари, сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси ўрганилди.

Дастлаб, буюртмачи ташкилотлар ҳамда соҳага масъул корхона ҳамда ташкилот вакиллари иштирокида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Кун тартибида, инвестиция, ташаббусли бюджет ва бошқа дастурлар доирасидаги объектларда бажарилаётган ишлар, хусусан ижтимоий соҳа объектлари қурилишини белгиланган муддатларда сифатли тарзда якунлаш, кўп қаватли турар жой бинолари қурилишига оид масалалар ҳам атрофлича танқидий муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, қурилиш ишлари олиб борилётган объектларнинг бугунги кун ҳолати жойига чиқиб ўрганилди.

Хусусан, Андижон шаҳридаги 23, 24-сонли умумтаълим мактаблари ва 20-сонли мактабгача таълим ташкилоти, Асака туманидаги 55-сонли умумтаълим мактаби ва “Асака сити” массивида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг аҳволи ўрганилиб, қурилаётган ижтимоий соҳа ва турар жой мажмуаларини амалдаги шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш, фуқароларга ҳар томонлама қулайликлар яратиш, турар жой биноларини зилзилабардошлиги, сейсмик хавфсизлик талабларига риоя этилиши лозимлиги тўғрисида мутасадди ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура томонидан энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан ўрганишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокурорнинг бир куни | Учқун Бутунов - Иштихон тумани прокурори

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Беш ташаббус олимпиядаси" доирасида Жиззах шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича "Бош прокурор кубоги"нинг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобоқада 66, 73, 81, 90 ва ундан юқори вазн тоифасидаги эркаклар, 52, 57, 63, 78 вазн тоифасида қизлардан иборат жами 89 нафар спортчилар ғолиблик учун гиламда беллашиб, ғолиблар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Тадбир сўнггида мусобақа иштирокчилари медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз ислоҳотлар бошланган илк кунларданоқ “илм – тарбия – инновация” занжирини яратишга киришилганини, бу ҳаракатлар бугун аниқ натижалар бераётганини қайд этди.

Масалан, ўтган йили юртимиз ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади.

Билимли ёшларимиз илк бор топ-5 таликдаги олийгоҳларга кириб, тарихий натижа қайд этди.

Бугунги кунда 30 нафар ёшларимиз дунёнинг топ-10 талик олийгоҳида, 500 нафари топ-100 ва 1 минг 500 нафари топ-300 дан жой олган нуфузли университетларда таҳсил олмоқда.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, ҳудудини намунали қилган вилоят ва туманлар кўплиги таъкидланди.

Масалан, ёш тадбиркорларимиз ташкил қилган 261 та корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошди.

Илгари бу борада Тошкент шаҳри якка пешқадамлик қилган бўлса, бугунга келиб Тошкент вилояти, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона ёшларининг бизнесдаги натижалари пойтахтдан қолишмаяпти.

Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Хоразм ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича илғор ҳудудларга айланди.

Facebook|Instagram|X
Ёшларнинг олийгоҳга кириш кўрсаткичи бўйича Сурхондарё бир йил ичида 11-ўриндан 4-ўринга кўтарилиб, катта сакраш қилди. Жиззах ва Сирдарё ҳам яхши натижа кўрсатмоқда.

Икки йил олдин халқаро фан олимпиадаларида 7 та ҳудуддан 45 нафар ўқувчи соврин олган бўлса, ўтган 6 ойда уларнинг сафига Жиззах, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент вилоятлари ўқувчилари ҳам қўшилиб, жами 166 та медаль қўлга киритилди.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 325 минг ёшлар ўқитилди. Айниқса, Хоразм, Қашқадарё ва Самарқанд ёшлари ITдан катта даромад топишни ўрганиб олди.

Бошқа бир мисол: ўтган йили 150 мингдан зиёд ёшларимиз халқаро тил сертификатлари олди, бу 2023 йилга нисбатан 2 баравар кўп.

Хорижий тилларни мукаммал билиш бўйича Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган, Бухоро ва Самарқанд ёшлари анча илгарилаб кетди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM