Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.4K photos
6.67K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бугун, "Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш" концепцияси доирасида Бош прокуратурада навбатдаги маърифат тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Республика Ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Зарифжон Ашуров ва марказ бўлим мудири, тиббий психолог Муқаддас Рустамовалар “Юқори масъулиятли касб вакилларида эмоционал чарчоқ ва психологик муаммолар” мавзусида маъруза қилишди.

Тадбирда сўз олган З.Ашуров руҳий саломатлик, стереотиплар шароитидаги долзарб масалалар, хусусан кўп ҳолатларда инсонлар ўзларига нисбатан бошқача муносабатда бўлиш ёки иш жойи ва тирикчилик манбаидан ажралишидан қўрқиб, даволанишни кечиктиришлари, бунга мавжуд стигма ва нотўғри тасаввурлар сабаб бўлиши, мазкур жараёнда айниқса нормал уйқу ва вақт менежменти муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, М.Рустамова ўз нутқида кейинги пайтларда юқори масъулиятли касб вакилларида эмоционал чарчоқ ва психологик муаммолар тез-тез учраб турганлиги, бунга кўпинча тартибсиз иш вақти, раҳбар ва ходим муносабатлари, нотўғри вазифа тақсимоти, уйқусизлик ва бошқа кўплаб омиллар сабаб бўлиши мумкинлиги, мазкур йўналишда маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб бориш, касбни севиш, ходимлар томонидан китоб ўқиш, табиат қўйнига чиқиш каби тадбирлар айниқса фойдали эканлиги хусусида айтиб ўтди.

Иштирокчилар ўзларига қизиқарли бўлган саволларга жавоб олишиб, меҳмонларга эсдалик совғалари берилди.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси жамоаси З.Ашуров ва М.Рустамоваларга ташриф учун ўз миннатдорчилигини билдириб, келгуси ишларига муваффақиятлар ва узоқ умр тилаб қолади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигида Фармацевтика тармоғини ривожлантиришга доир инвестиция лойиҳалари ижроси Бош прокуратурада муҳокама қилинди.

Йиғилишда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари О.Элмуратов, агентликнинг масъул бошқарма бошлиқлари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги масъул департамент бошлиқлари ва бошқа ходимлари ҳамда Бош прокуратура штаби аъзолари иштирок этишди.

Қайд этиш жоизки, Инвестиция дастурига кўра жорий йилнинг ўзида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан 743,2 млрд. долларлик 36 та лойиҳа доирасида 120 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Инвестиция маблағларининг 90 млн. доллари 34 та лойиҳа доирасида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция, 30 млн. доллари 2 та Ҳукумат кафолати остидаги халқаро молия институтлари маблағларига тўғри келади.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойида инвестиция лойиҳалари доирасида 52,5 млн. доллар маблағлар ўзлаштирилиши кутилмоқда.

Ўтказилган йиғилишда бу борадаги кўрсаткичлар мавжуд имкониятларни тўлиқ намоён этмаётгани, соҳага кўпроқ хорижий инвестицияларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратиш ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ўзлаштирилиши жадаллаштириш чораларини кўриш лозимлиги такидланди.

Якуни бўйича фармацевтика соҳасида инвестиция ва экспортни ривожлантириш бўйича юзага келган 13 та муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича масъуллари ва муддатлари аниқ кўрсатилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов, вилоят ИИБ бошлиғи Т.Исмаилов ва вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Э.Нармановлар томонидан Бойсун туманининг тоғли ҳудудида жойлашган "Темир дарвоза", "Ўрта Мачай" ҳамда "Юқори Мачай" маҳаллаларида яшовчи фуқаролар билан оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда иштирок этган 45 нафар фуқароларнинг турли масалаларда 64 та мурожаати тингланиб, 11 таси жойида ҳал этилди.

Муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, қисқа муддатларда ҳал этилиши назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ф.Абдурахимов томонидан Андижон вилояти Асака туманида “Туманда замонавий ечимлар орқали коррупция ва жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, аҳоли орасида уларга қарши муросасиз муҳитни яратиш чора-тадбирлари бўйича комплекс” дастури ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Мазкур дастур ижроси бўйича вилоят прокуратурасининг масъулларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ҳозирда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.  

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook