Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида Қорақалпоқ давлат университети юридик факультет талабалари учун "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.
Дастлаб, ёшлар Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида ташкил қилинган музейга ташриф буюришди.
Сўнгра, воқеа жойини кўздан кечириш ва бошқа тергов-тезкор тадбирларда фойдаланиладиган эксперт-криминалистика воситалари кўргазмаси ташкил этилди, талабаларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб берилди.
Бундан ташқари, 27 июнь – "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан прокуратура ташаббуси билан ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилган Нукус туманининг “Дийхан арна” маҳалласида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ вакиллари ва блогерлар ҳамда журналистлар учун пресс-тур, матбуот анжумани ташкил этилди.
2024 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, ижобий иш тажрибалари тўғрисида батафсил маълумот берилди, журналист ва блогерлар билан савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Тадбир якунида бир гуруҳ матбуот ходимлари, журналист ва блогерларга эсдалик совғалари топширилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Бугун, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штабининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.
Унда, Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) штаб аъзолари, йирик корхоналар ҳамда бошқа масъуллар иштирок этиб, Давлат раҳбарининг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, энергия ресурсларни иқтисод қилиш ва йўқотишларни қисқартириш, ресурсларни талон-торож этилишини олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, йирик корхоналар томонидан иқтисодиётда ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабнинг ўсишини қаноатлантириш, иқтисодиёт тармоқларида энергия тежамкорлик ва самарадорликни ошириш учун белгиланган чора-тадбирларни белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, масъулларга “Энергоназорат” ахборот тизими имкониятларидан фойдаланиб, ресурслар йўқотилишини қисқартиришга қаратилган тадбирларни самарали ташкил қилиш, таъминот корхонаси ходимлари масъулиятини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Унда, Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) штаб аъзолари, йирик корхоналар ҳамда бошқа масъуллар иштирок этиб, Давлат раҳбарининг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, энергия ресурсларни иқтисод қилиш ва йўқотишларни қисқартириш, ресурсларни талон-торож этилишини олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, йирик корхоналар томонидан иқтисодиётда ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабнинг ўсишини қаноатлантириш, иқтисодиёт тармоқларида энергия тежамкорлик ва самарадорликни ошириш учун белгиланган чора-тадбирларни белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, масъулларга “Энергоназорат” ахборот тизими имкониятларидан фойдаланиб, ресурслар йўқотилишини қисқартиришга қаратилган тадбирларни самарали ташкил қилиш, таъминот корхонаси ходимлари масъулиятини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун, "Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш" концепцияси доирасида Бош прокуратурада навбатдаги маърифат тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Республика Ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Зарифжон Ашуров ва марказ бўлим мудири, тиббий психолог Муқаддас Рустамовалар “Юқори масъулиятли касб вакилларида эмоционал чарчоқ ва психологик муаммолар” мавзусида маъруза қилишди.
Тадбирда сўз олган З.Ашуров руҳий саломатлик, стереотиплар шароитидаги долзарб масалалар, хусусан кўп ҳолатларда инсонлар ўзларига нисбатан бошқача муносабатда бўлиш ёки иш жойи ва тирикчилик манбаидан ажралишидан қўрқиб, даволанишни кечиктиришлари, бунга мавжуд стигма ва нотўғри тасаввурлар сабаб бўлиши, мазкур жараёнда айниқса нормал уйқу ва вақт менежменти муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, М.Рустамова ўз нутқида кейинги пайтларда юқори масъулиятли касб вакилларида эмоционал чарчоқ ва психологик муаммолар тез-тез учраб турганлиги, бунга кўпинча тартибсиз иш вақти, раҳбар ва ходим муносабатлари, нотўғри вазифа тақсимоти, уйқусизлик ва бошқа кўплаб омиллар сабаб бўлиши мумкинлиги, мазкур йўналишда маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб бориш, касбни севиш, ходимлар томонидан китоб ўқиш, табиат қўйнига чиқиш каби тадбирлар айниқса фойдали эканлиги хусусида айтиб ўтди.
Иштирокчилар ўзларига қизиқарли бўлган саволларга жавоб олишиб, меҳмонларга эсдалик совғалари берилди.
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси жамоаси З.Ашуров ва М.Рустамоваларга ташриф учун ўз миннатдорчилигини билдириб, келгуси ишларига муваффақиятлар ва узоқ умр тилаб қолади.