Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.73K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида бўлиб, ҳудудда қўшимча иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда эҳтиёжманд оилаларга яратилаётган шарт-шароитлар билан танишди.

Масъуллар туманнинг "Катта оқтепа" маҳалласида туман ҳокимлиги томонидан 2025 йилга мўлжалланган бандлик дастури режаси ва ижроси юзасидан ҳисоботлари эшитилди, дастур ижроси бўйича ортда қолаётган соҳалар муҳокама қилиниб, уларнинг ечими юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, маҳаллада яшовчи камбағал оилалар хонадонига борилиб, улар билан индивидуал ишлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Янги Тошкент шаҳридаги йўл-транспорт инфратузилмаси лойиҳалари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида, йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири – Олимпия шаҳарчаси ва Янги Ўзбекистон кўчаларини бирлаштирувчи ер ости автомобиль йўли объекти бўйича қурилиш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига тўлиқ мувофиқлиги ва белгиланган муддатларда, сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Транспорт прокуратураси томонидан мазкур лойиҳа бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, ва маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан Андижон шаҳар, Избоскан, Олтинкўл ва Пахтаобод туманларида фаолият юритиб келаётган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Олтинкўл туманида учрашув ўтказилди.

Учрашувда 120 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, 71 нафарининг фаолиятида юзага келган масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

Учрашув давомида, 16 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ўз ечимини топган бўлса, қолган 55 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис, масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар давом этмоқда.

Хусусан, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Қонликўл ва Қўнғирот штабларининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш, ресурсларни иқтисод қилиш ҳамда тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш борасидаги ишларни янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Қонликўл туманидаги “KANTEKS INVEST” МЧЖ, Қўнғирот туманида “Яшил маҳалла” лойиҳаси ҳамда “Олмазор” маҳалласида электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш,масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Нукус шаҳридаги “Aral oil” МЧЖга қарашли газ тўлдириш шохобчасига 30 га яқин бошқа газ қўйиш шохобча раҳбарларига автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида “Босим сўндириш блоки”ни ўрнатиш орқали атмосферага чиқариб юборилаётган ташланма газларни ушлаб қолиш ва ундан қайта фойдаланиш мумкинлиги батафсил тушунтириб берилди.

Шу каби, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Қорақалпоғистон ҳудудий филиали биносида фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда масъул ташкилотлар иштирокида сув насосларини энергия тежамкорига алмаштириш, қуёш панелларини ўрнатишнинг афзалликлари юзасидан амалий семинар ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари !

Бош прокуратура жамоаси барчангизни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

Сизларга сиҳат-саломатлик, ижодий фаолиятингизда янги ютуқлар, хонадонларингизга бахт-саодат ва файзу барака тилаб қоламиз.

*******************

Уважаемые работники средств массовой информации !


Генеральная прокуратура искренне поздравляет всех вас с 27 июня - Днём работников печати и средств массовой информации.

Желаем вам крепкого здоровья, новых творческих успехов, счастья и благополучия вашим семьям.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавкат Мирзиёева работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27 июнь – "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари ҳамда журналистлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда прокуратура ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, истиқболдаги муҳим вазифалар муҳокама марказида бўлди.

Якунда, прокуратура органлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган бир гуруҳ ОАВлари вакиллари вилоят прокурорининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
27 июнь – "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари ҳамда журналистлар Бухоро вилояти прокурорининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook