Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.4K photos
6.67K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев томонидан Бухоро вилоятида экология ҳамда ижтимоий соҳада қонунлар ижроси устидан назорат аҳволини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, Когон тумани “Ниёзхожи” маҳалласида барпо этилаётган истироҳат боғи ва жамоат парки лойиҳаси билан танишилди. Мазкур лойиҳалар бўйича 6,5 гектар ер майдонига 3500 дан ортиқ кўчатлар экилган.

Шунингдек, “Ўзнефтгазқудуқ-таъмирлаш” АЖ томонидан барпо этилган боғ ҳамда А-380 автомобиль йўлининг Қоровулбозор туман ҳудудидан ўтган 185-195 км. қисми атрофига экилган 31 500 туп манзарали дарахтлар ва томчилаб суғориш тизими ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Сўнгра, вилоятнинг чўл ҳудудларида "Яшил қопламалар" ҳимоя ўрмонзорларни барпо этиш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилиб, саксовул ва бошқа турдаги чўл ўсимликларни кўпайтириш ҳамда ҳудудда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
❗️Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида “Спорт соҳасида гендер тенглик: муаммо ва ечимлар” мавзусида конференция ташкил этилди

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова, Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари Дурдона Раҳимова ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Конференция давомида сўнгги йилларда юртимизда хотин-қизларни спортга жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан:

“Соғлом оила – соғлом жамият” ғояси асосида жисмоний тарбия ва оммавий спорт тадбирларига қаратилган қўшма қарор қабул қилингани;

“Наманган тажрибасини яратиш” асосида мавжуд спорт иншоотларида хотин-қизлар учун бепул фитнес, гимнастика, йога машғулотлари йўлга қўйилгани каби амалий натижалар муҳокама қилинди.

Конференция якунида спорт соҳасида гендер тенгликни янада ривожлантириш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиши белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигида Давлат раҳбарининг 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар хусусан, тергов сифатини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича Наманган вилоятида прокуратура, ички ишлар ва департамент терговчилари ва ёш мутахассислари иштирокида ўқув-амалий семинар машғулоти ўтказилди.

Cеминар иштирокчиларига Бош прокуратура Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти ҳамда Рақамли терговга кўмаклашиш бўлими томонидан “Кибержиноятларни олдини олиш ва фош этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда амалиётдаги муаммолар” мавзусида маъруза қилиниб, амалий кўргазмали қуроллар ва улардан фойдаланиш тартиби ҳам тушунтирилди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад - тергов органларида фаолият олиб бораётган ёш мутахассислар ва терговчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, уларни ҳалол, пок, садоқатли ва фидойи ходим сифатида маънавий кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш ҳисобланади.

Якунида, жиноятларни иссиқ изидан фош этиш ва тергов қилишда юқори кўрсаткич ва натижаларга эришган бир гуруҳ терговчилар турли рағбатлантиришлар билан тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров реставрация ишлари олиб борилаётган маданий мерос объектларида бўлди.

Хусусан, масъуллар томонидан XV асрда оид бўлган Самарқанд шаҳридаги “Ашратхона” мақбарасида амалга оширилаётган таъмирлаш  ва реставрация қилиш ишлари кўздан кечирилди.

Шунингдек,тарихи минг йилликларга бориб тақаладиган маданий мерос объектларини сақлаш, уларни асраб-авайлаб ёш авлодга топшириш фуқаролик бурч ва масъулият эканлиги айтиб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида бўлиб, ҳудудда қўшимча иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда эҳтиёжманд оилаларга яратилаётган шарт-шароитлар билан танишди.

Масъуллар туманнинг "Катта оқтепа" маҳалласида туман ҳокимлиги томонидан 2025 йилга мўлжалланган бандлик дастури режаси ва ижроси юзасидан ҳисоботлари эшитилди, дастур ижроси бўйича ортда қолаётган соҳалар муҳокама қилиниб, уларнинг ечими юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, маҳаллада яшовчи камбағал оилалар хонадонига борилиб, улар билан индивидуал ишлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Янги Тошкент шаҳридаги йўл-транспорт инфратузилмаси лойиҳалари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида, йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири – Олимпия шаҳарчаси ва Янги Ўзбекистон кўчаларини бирлаштирувчи ер ости автомобиль йўли объекти бўйича қурилиш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига тўлиқ мувофиқлиги ва белгиланган муддатларда, сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Транспорт прокуратураси томонидан мазкур лойиҳа бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, ва маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан Андижон шаҳар, Избоскан, Олтинкўл ва Пахтаобод туманларида фаолият юритиб келаётган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Олтинкўл туманида учрашув ўтказилди.

Учрашувда 120 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, 71 нафарининг фаолиятида юзага келган масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

Учрашув давомида, 16 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ўз ечимини топган бўлса, қолган 55 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис, масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook