Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.7K photos
6.69K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилётган лойиҳалар ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, Осиё тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавирус covid-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш" лойиҳаси доирасида вилоят Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига олиб келинган 1 дона совутгич ва 4 дона музлаткич ускуналаридан фойдаланилмай келинаётганлиги сабаблари ўрганилди.

Ўрганишда, БМТнинг лойиҳалар бошқармаси (UNOPS) грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган 2 қаватли вирусология ва паразитология лабораторияларини қуриш ишлари якунига етмаганлиги сабабли ускуналардан фойдаланилмай келинаётганлиги аниқланиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, Гулистон шаҳридаги экспортёр корхона “Chelebi textile” МЧЖ ҚКнинг тайёр трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолияти билан танишилиб, экспорт фаолиятини амалга оширишдаги муаммо ва таклифлари тингланди.

Корхонанинг келгусида фаолиятини кенгайтириш режалари билан танишилиб, яратиладиган иш ўринларига хотин-қизларни жалб қилиш бўйича тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шуъбаси томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойни аниқлаш, бу борада қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб тезкор қидирув тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 94 нафар жисмоний шахслар топилиб, 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилган.

Ҳозирда 194 нафар қарздорларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу шахсларнинг 72 нафари Республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 122 нафари эса чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган.

Мисол учун, Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаро А.К. алимент пулларини тўламасдан, доимий равишда яшаш манзилини ўзгартириб келганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирда қарздор Тошкент шаҳар Миробод туманидан топиб олиб келиниб, унинг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун тўланиши лозим бўлган 28 млн. сўм алимент қарздорлиги юзасидан унга нисбатан суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ қўлланилган.

Ҳозирда, бу бордаги тадбирлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича Муборак тумани тиббиёт бирлашмасида беморларга тиббий хизмат кўрсатилишини рақамлаштириш жараёнлари ўрганилди.

Ўрганишда, тиббиёт муассасаларидаги беморларга пуллик хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш, дори-дармон ва тиббий буюм воситаларини мақсадли сарфланиши, иш ставкаларини тақсимлашда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, беморларга ўрин (койка)ларни ажратишда шаффофликни таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилиб, кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, тиббиёт ходимлари ва фармацевтика компаниялари ўртасидаги яширин келишувларнинг олдини олиш мақсадида ягона тиббиёт ахборот тизими (D-MED)да “Электрон рецепт” модули орқали рецептларни электрон шаклда бериш, тиббиёт бирлашмасига давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали ишга қабул қилиш тизимини йўлга қўйилиши, бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар “t-ish.mehnat.uz” миллий вакансиялар базасига жойлаштирилиши аҳволи ҳам ўрганилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Бундан ташқари, аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида қабул ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида оила-турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида коррупцияга қарши курашишга оид тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев томонидан Бухоро вилоятида экология ҳамда ижтимоий соҳада қонунлар ижроси устидан назорат аҳволини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, Когон тумани “Ниёзхожи” маҳалласида барпо этилаётган истироҳат боғи ва жамоат парки лойиҳаси билан танишилди. Мазкур лойиҳалар бўйича 6,5 гектар ер майдонига 3500 дан ортиқ кўчатлар экилган.

Шунингдек, “Ўзнефтгазқудуқ-таъмирлаш” АЖ томонидан барпо этилган боғ ҳамда А-380 автомобиль йўлининг Қоровулбозор туман ҳудудидан ўтган 185-195 км. қисми атрофига экилган 31 500 туп манзарали дарахтлар ва томчилаб суғориш тизими ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Сўнгра, вилоятнинг чўл ҳудудларида "Яшил қопламалар" ҳимоя ўрмонзорларни барпо этиш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилиб, саксовул ва бошқа турдаги чўл ўсимликларни кўпайтириш ҳамда ҳудудда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
❗️Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида “Спорт соҳасида гендер тенглик: муаммо ва ечимлар” мавзусида конференция ташкил этилди

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова, Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари Дурдона Раҳимова ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Конференция давомида сўнгги йилларда юртимизда хотин-қизларни спортга жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан:

“Соғлом оила – соғлом жамият” ғояси асосида жисмоний тарбия ва оммавий спорт тадбирларига қаратилган қўшма қарор қабул қилингани;

“Наманган тажрибасини яратиш” асосида мавжуд спорт иншоотларида хотин-қизлар учун бепул фитнес, гимнастика, йога машғулотлари йўлга қўйилгани каби амалий натижалар муҳокама қилинди.

Конференция якунида спорт соҳасида гендер тенгликни янада ривожлантириш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиши белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM