Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.5K photos
6.68K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан Президентнинг 21.02.2025 йилдаги “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-26-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган штаб аъзолари, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида Термиз шаҳрида Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Шўрчи туманларидан янги уй-жой сотиб олиш учун субсидия хабарномасини олган фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда, тижорат банклари ва мутасадди идоралар масъулларига Фармон талаблари тушунтирилиб, янги уй-жой сотиб олиш истагини билдирган ҳамда субсидия ажратиш бўйича ижобий хулоса берилган фуқароларга яқиндан кўмаклашиш, субсидияларни мақсадли ўзлаштирилишини таъминлаш лозимлиги таъкидланди

Жараёнда, фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва мурожаатлари тингланиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари ҳамкорлигида Қашқадарё вилоятида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда Наманган вилоятида ўрганилмоқда.

Хусусан, Поп тумани “А.Навоий” маҳалласи ва “ҳуқуқ тартибот маскани”да бўлиб, “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга Қарор ижроси бўйича жорий йилнинг 2-чораги учун тасдиқланган “йўл харита”да белгиланган тадбирларни ўз муддатларида сифатли таъминлаш, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирларни кўпроқ ўтказиш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни қисқа фурсатларда қонуний ҳал этилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилётган лойиҳалар ижроси ўрганилмоқда.

Жорий ўрганишларда белгиланган режаларнинг бажарилиш имконияти Гулистон шаҳри ва Мирзаобод туманида инвестиция лойиҳалари кесимида ва ташаббускорларнинг бевосита иштирокида кўриб чиқилди.

Хусусан, Гулистон шаҳридаги “Big Bag Sale" МЧЖнинг полипропилен қоп ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишилди.

Ушбу лойиҳанинг қиймати 7 млн. доллар бўлиб, бугунги кунга қадар 5,2 млн. доллар кредит маблағлари ажратилган бўлиб, лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш устидан назорат ўрнатиш юзасидан ҳудуд прокурорларига топшириқ берилди.

Шунингдек, Мирзаобод туманидаги “Navro‘z total textile" МЧЖнинг ип калава ишлаб чиқариш фаолияти билан танишилди.

Корхона жорий йил 4-чорагида “Мато ишлаб чиқариш лойиҳаси”ни бошлашни режалаштирган бўлиб, тадбиркор электр таъминоти ҳамда солиқ тўловлари билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини маълум қилди.

Корхона муаммосини ҳал этиш юзасидан масъул идора раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов "Ёшлар ойи" доирасида вилоятда жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи “Антикоррупция волонтёрлари” билан учрашув ўтказди.

Ушбу волонтёрлар гуруҳи фаол ёшлар, ёшлар етакчилари ҳамда вилоят болалар ташкилоти сардорларидан иборат бўлиб, пилот лойиҳа тарзида йўлга қўйилган.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, тадбир иштирокчилари ўзларининг таклифларини билдиришди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook