Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.7K photos
6.69K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев томонидан Элликқалъа туманида Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний ва Амударё тумаларидан келган ёш тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда 60 дан ортиқ ёш тадбиркорлар, хокимият, маҳалла ва банк масъуллари иштирок этди.

Учрашув давомида ёшларнинг стартап лойиҳалари, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлари эшитилди.

Истиқболли деб ҳисобланган лойиҳалар бўйича 30 нафар ёш тадбиркорга 2 млрд.сўмга яқин кредит ажратилишига, 2 нафарига тўғридан-тўғри, 5 нафарига аукцион орқали ер майдони ажратилишига кўмаклашилди, бу борада масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, туманда фаолият юритаётган банк раҳбарларининг муаммоли кредитлар бўйича ахборотлари эшитилиб, келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, Элликқалъа туманида ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар томонидан жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилиниб, камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилиши таъминланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 27.01.2025 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-28-сон қарори асосида Тошкент вилоятида "Байтқўрғон-Паркент” электрлаштирилган темир йўл қурилиши ишлари ўрганилди.

Ўрганишда қурилишнинг 79 фоиз тупроқ ишлари ва 22 фоиз темир йўл изларини ётқизиш ишлари бажарилганлиги ҳамда қатор сунъий иншоотлар қурилиши якунланганлиги қайд қилиниб, 220 кВт қувватдаги электр узатиш тармоқларини кўчириш ва 4Р–12 йўл ўтказгичи қурилишини жадаллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, қурилиш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига тўлиқ мувофиқлиги ва белгиланган муддатларда сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул шахсларига амалга оширилиши зарур бўлган навбатдаги вазифалар кўрсатиб ўтилди.

Мазкур лойиҳа бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ва маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан Андижон, Асака, Булоқбоши ва Марҳамат туманларида фаолият юритиб келаётган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Марҳамат туманида учрашув ўтказилди.

Учрашувда 100 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, 66 нафарининг фаолиятида юзага келган масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

Хусусан, 18 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ўз ечимини топган бўлса, қолган 48 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис, масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан Президентнинг 21.02.2025 йилдаги “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-26-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган штаб аъзолари, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида Термиз шаҳрида Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Шўрчи туманларидан янги уй-жой сотиб олиш учун субсидия хабарномасини олган фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда, тижорат банклари ва мутасадди идоралар масъулларига Фармон талаблари тушунтирилиб, янги уй-жой сотиб олиш истагини билдирган ҳамда субсидия ажратиш бўйича ижобий хулоса берилган фуқароларга яқиндан кўмаклашиш, субсидияларни мақсадли ўзлаштирилишини таъминлаш лозимлиги таъкидланди

Жараёнда, фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва мурожаатлари тингланиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари ҳамкорлигида Қашқадарё вилоятида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook