Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурхановлар томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “йўл харита”си ижросини Сурхондарё вилоятида ўрганиш натижалари бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда, “йўл харита”да белгиланган айрим тадбирлар хусусан, мактаб ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда кадастр идоралари томонидан бажарилиши кечикаётганлиги танқид остига олинди.
Шунингдек, ҳудуддаги 26 та бозордан 23 тасида “рақамли бозор” дастурини ишга туширишда масъулиятсизликка йўл қўймаслик, фаолиятни жадаллаштириш, икки ой муддатда бу борадаги ишларни якунлаш зарурлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишларда вилоят электр тармоқлари ҳамда ҳудудгазнинг вилоят филиалига қарашли тизимларда яқин қариндошларнинг бўйсинуви остида ишлаши ва бошқа коррупцион ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги ҳолатлари бўйича қонунда белгиланган жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якунида “йўл харита”да белгиланган тадбирлар ижросини ўз муддатларида сифатли таъминлаш шунингдек, вилоятни коррупциядан холи ҳудудга айлантириш борасида тегишли идораларнинг таклифлари муҳокама қилинди ва уларни амалиётга жорий қилиш чораларини кўриб чиқиш бўйича масъул идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Қашқадарё вилоятидаги қатор ҳарбий қисмларда ўрганишлар олиб борилди.
Уларда ҳарбий хизматни ўташ ва машғулотлар ўтказиш шароитлари, тиббий ва бошқа таъминот турлари, аслаҳа ва ҳарбий техникалар шайлиги ҳамда фаолиятга доир бошқа масалалар ўрганилди.
Жараёнда энергия тежамкорлиги, бюджет маблағлари иқтисод қилиниши, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.
Ҳарбийларнинг фарзандлари ва ҳудуддаги маҳаллаларда яшовчи ёшларга спорт билан шуғулланиш учун яратилган қулайликларга аҳамият берилди.
Якунида масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Уларда ҳарбий хизматни ўташ ва машғулотлар ўтказиш шароитлари, тиббий ва бошқа таъминот турлари, аслаҳа ва ҳарбий техникалар шайлиги ҳамда фаолиятга доир бошқа масалалар ўрганилди.
Жараёнда энергия тежамкорлиги, бюджет маблағлари иқтисод қилиниши, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.
Ҳарбийларнинг фарзандлари ва ҳудуддаги маҳаллаларда яшовчи ёшларга спорт билан шуғулланиш учун яратилган қулайликларга аҳамият берилди.
Якунида масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов ва вилоят ИИБ бошлиғи Ғ.Қодировлар Жиззах шаҳридаги 23-сонли мактабда "Долзарб 90 кунлик" дастури доирасида оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказишди.
Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, ёшларда мавжуд муаммолар атрофлича ўрганилиб, қонуний ҳал қилиш чоралари кўрилди ва уларни қизиқтирувчи саволларга аниқ жавоблар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, ёшларда мавжуд муаммолар атрофлича ўрганилиб, қонуний ҳал қилиш чоралари кўрилди ва уларни қизиқтирувчи саволларга аниқ жавоблар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд вилояти якка кураш спорт турларига ихтисослашган спорт мактабида спортнинг эркин ва юнон-рум кураш тури бўйича "Самарқанд вилояти прокурори кубоги" мусобақаси ўтказилди.
Унда вилоят прокурори М.Эшназаров, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ж.Нурманов, Миллий олимпия қўмитаси вилоят ҳудудий бўлинмаси ижроси директори Қ.Собиров ҳамда спорт федерацияси аъзолари иштирок этишди.
Мусобоқада 12 та юқори вазн тоифасидаги вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларидан келган 2009-2012 йилда туғилган спортчилар ғолиблик учун беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, ғолиб ва совриндор спортчилар вилоят прокурорининг диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Унда вилоят прокурори М.Эшназаров, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ж.Нурманов, Миллий олимпия қўмитаси вилоят ҳудудий бўлинмаси ижроси директори Қ.Собиров ҳамда спорт федерацияси аъзолари иштирок этишди.
Мусобоқада 12 та юқори вазн тоифасидаги вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларидан келган 2009-2012 йилда туғилган спортчилар ғолиблик учун беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, ғолиб ва совриндор спортчилар вилоят прокурорининг диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан Андижон шаҳридаги "Буюк Ипак йўли" маҳалласида аҳоли билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 27 нафар шахсларнинг мурожаати тингланиб, 15 нафарини мурожаати жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилинадиган 12 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.