Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов Андижон шаҳридаги ўқувчи ёшлар билан учрашди.
Мазкур учрашувдан кўзланган мақсад ўқувчи ёшлар билан жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича тушунтиришлар бериш.
Ёшлар билан очиқ мулоқотда содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ва уларнинг оқибатлари ҳақида реал ҳаётий мисоллар асосида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ёзги таътил давомида ўқувчи ёшларни ҳунарга йўналтириш, уларни фойдали машғулотлар билан банд этиш бўйича ҳам тавсиялар берилди.
Бу борада таълим муассасалари, касб-ҳунар марказлари билан ҳамкорликда, ёшларнинг қизиқиши ва иқтидоридан келиб чиқиб, уларни турли йўналишларга ўргатиш ишлари ташкил этилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини содир этган шахсларга нисбатан қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги таъминланмоқда.
Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида фуқаро Т.М. ва бошқалар газ таъминот корхонаси мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктирган ҳолда чорва фермаси ҳудудида ноқонуний оҳак цехи ташкил қилиб, 5,6 млрд. сўмлик 2,1 млн. куб. метр табиий газни ўғрилик йўли билан талон-торож қилганликлари юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши бўйича чиқарилган суднинг ҳукмига кўра, судланувчилар Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, таъминот корхонаси раҳбари М.М.га 10 йил, унинг ўринбосари Х.М.га 9 йил, таъминот корхонаси ходими А.Т.га 8 йил ва фуқаро Т.М.га 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади

Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари билан биргаликда Хатирчи туманида оммавий сайёр қабули ўтказилди.
Қабулда 50 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этиб, прокуратура органларига 14 нафар шахслардан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Тадбир давомида, келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал қилинди ҳамда ўрганиш талаб этиладиган 11 таси бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси устидан назорат ўрнатилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қабулда 50 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этиб, прокуратура органларига 14 нафар шахслардан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Тадбир давомида, келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал қилинди ҳамда ўрганиш талаб этиладиган 11 таси бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси устидан назорат ўрнатилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида бир қатор олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий бўлимлари иш юритувига қабул қилинган мазкур тоифадаги жами 186 млрд. сўмлик 21 мингдан зиёд ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 9,9 мингга яқин ижро ҳужжати тамомланиб, 95 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахслар фойдасига ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ жорий йил давомида жами 269 та ижро ишлар бўйича 48,4 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.
Бундан ташқари, фуқаролар фойдасига 1,3 млрд. сўмдан зиёд иш ҳақлари ҳамда 57,9 млрд. сўмлик қарз маблағлари ундирилиши таъминланган.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий бўлимлари иш юритувига қабул қилинган мазкур тоифадаги жами 186 млрд. сўмлик 21 мингдан зиёд ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 9,9 мингга яқин ижро ҳужжати тамомланиб, 95 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахслар фойдасига ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ жорий йил давомида жами 269 та ижро ишлар бўйича 48,4 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.
Бундан ташқари, фуқаролар фойдасига 1,3 млрд. сўмдан зиёд иш ҳақлари ҳамда 57,9 млрд. сўмлик қарз маблағлари ундирилиши таъминланган.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурхановлар томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “йўл харита”си ижросини Сурхондарё вилоятида ўрганиш натижалари бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда, “йўл харита”да белгиланган айрим тадбирлар хусусан, мактаб ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда кадастр идоралари томонидан бажарилиши кечикаётганлиги танқид остига олинди.
Шунингдек, ҳудуддаги 26 та бозордан 23 тасида “рақамли бозор” дастурини ишга туширишда масъулиятсизликка йўл қўймаслик, фаолиятни жадаллаштириш, икки ой муддатда бу борадаги ишларни якунлаш зарурлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишларда вилоят электр тармоқлари ҳамда ҳудудгазнинг вилоят филиалига қарашли тизимларда яқин қариндошларнинг бўйсинуви остида ишлаши ва бошқа коррупцион ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги ҳолатлари бўйича қонунда белгиланган жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якунида “йўл харита”да белгиланган тадбирлар ижросини ўз муддатларида сифатли таъминлаш шунингдек, вилоятни коррупциядан холи ҳудудга айлантириш борасида тегишли идораларнинг таклифлари муҳокама қилинди ва уларни амалиётга жорий қилиш чораларини кўриб чиқиш бўйича масъул идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.