Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.8K photos
6.71K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бухоро вилояти прокуратураси ташаббуси билан вилоятда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида адаптив спорт турларини ривожлантириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва уларни жисмоний реабилитация қилиш мақсадида масъул ташкилотлар ҳамкорлик меморандуми доирасида “Қоракўл” мурувват уйида ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спортнинг волейбол, пара стол теннис, пара шахмат турлари бўйича вилоят прокурори кубоги спорт мусобақалари ўтказилди.

Мусобақа ғолиблари муносиб тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Қашқадарё вилоятидаги ҳарбий тузилмаларда ўрганишлар олиб борилди.

Хусусан, Мудофаа вазири Ш.Халмухамедов билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институтида таълим олиш, жумладан, назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш учун яратилган шароитлар ва таъминот турлари аҳволи ўрганилди.

Жараёнда энергия тежамкорлигини ошириш, бюджет маблағлари иқтисод қилиниши, курсантлар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва фаолиятга доир бошқа масалаларга эътибор қаратилди.

Курсантлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилди.

Якунида, ўрганилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов Андижон шаҳридаги ўқувчи ёшлар билан учрашди.

Мазкур учрашувдан кўзланган мақсад ўқувчи ёшлар билан жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича тушунтиришлар бериш.

Ёшлар билан очиқ мулоқотда содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ва уларнинг оқибатлари ҳақида реал ҳаётий мисоллар асосида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ёзги таътил давомида ўқувчи ёшларни ҳунарга йўналтириш, уларни фойдали машғулотлар билан банд этиш бўйича ҳам тавсиялар берилди.

Бу борада таълим муассасалари, касб-ҳунар марказлари билан ҳамкорликда, ёшларнинг қизиқиши ва иқтидоридан келиб чиқиб, уларни турли йўналишларга ўргатиш ишлари ташкил этилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини содир этган шахсларга нисбатан қонун устуворлиги ва  жазо муқаррарлиги таъминланмоқда.

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида фуқаро Т.М. ва бошқалар газ таъминот корхонаси мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктирган ҳолда чорва фермаси ҳудудида ноқонуний оҳак цехи ташкил қилиб, 5,6 млрд. сўмлик 2,1 млн. куб. метр табиий газни ўғрилик йўли билан талон-торож қилганликлари юзасидан жиноят иши қўзғатилган.       

Мазкур жиноят иши бўйича чиқарилган суднинг ҳукмига кўра, судланувчилар Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, таъминот корхонаси раҳбари М.М.га 10 йил, унинг ўринбосари Х.М.га 9 йил, таъминот корхонаси ходими А.Т.га 8 йил ва фуқаро Т.М.га 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook