Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.9K photos
6.71K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш мақсадида энергетика тизими корхоналарида ташкил этилган диспетчерлик марказлари ўрганилмоқда.

Хусусан, “Миллий диспетчерлик маркази” ДУК ҳамда “Миллий электр тармоқлари” АЖда ташкил этилган штаб фаолияти ўрганилиб, масъулларга келиб тушган хабарларни қабул қилиш, бригадаларни авария рўй берган манзилга ўз вақтида етиб боришини таъминлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Шу каби, ҳудудларда вилоят ва туман (шаҳар) прокуратуралари томонидан диспетчерлик марказлари, авария бригадаларининг шайлиги кўрилиб, содир бўлган ҳолатларни зудлик билан республика диспетчерлик марказига хабар бериш, улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берилмоқда.

Прокуратура ходимлари томонидан диспетчерлик марказларида ўрганишлар ўтказилиб, бириктирилган навбатчи ходимларнинг иш ўрнида борлиги, бригадаларни авария рўй берган манзилга вақтида етиб бораётганлиги мониторинг қилиб борилмоқда.

Барча масъуллар бу борадаги ишларни жойлантириш, ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан бажариши ҳамда авария ҳолатларинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш, акс ҳолда қатъий муносабат билдирилиши юзасидан огоҳлантирилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Сирдарё вилояти прокурори С.Иматов раҳбарлигида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъулларининг аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Сирдарё тумани аҳолиси учун сайёр қабул  ўтказилди.

Сайёр қабулда 54 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, уларнинг 22 нафари бевосита вилоят прокурорининг қабулида бўлди.

Қабул жараёнида, мурожаатларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал этилди, 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, қолган 17 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш учун назоратга олинди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг коммунал соҳада дебитор қисқартириш, хусусийлаштириш, муаммоли кредит ва сувдан фойдаланиш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ташкил этилган штаблар фаолияти ва амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Хусусан, жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари 2,2 млрд.сўмлик дебитор қарздорликлари ундирилиб, судларга 548 та даъво аризалари киритилиши таъминланди.

Шу билан бирга, Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманларида жойлашган “Янги Жангоҳ Плюс”, “Мохинур коммуналчи”, “Деметра капитал девелопмент” ҳамда “Боғистон коммуналчи” БСКларнинг фаолияти, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишилди.

Бундан ташқари, 18 нафар фуқароларнинг мурожаати эшитилиб, шундан 14 таси жойида ҳал қилиниб, 4 нафарининг аризалар иш юритувга олинди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бухоро шаҳрининг "С.Раҳимов" маҳалласидаги 2-сон спорт мактаби ҳудудида "Ташаббусли бюджет" дастури асосида спорт яккакурашларига ихтисослашган замонавий спорт зали қуриб, фойдаланишга топширилди.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш мақсадида қурилган янги спорт зали белгиланган муддатда якунланиб, фойдаланишга топширилди. Унда вилоят прокурори, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бухоро вилояти бўлими раҳбари У.Хамдамов, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ў.Наджимидинов, шунингдек, фахрий мураббийлар ва спортчилар иштирок этди.

Мазкур спорт иншооти замонавий талаблар асосида жиҳозланган бўлиб, 1,3 млрд. сўм маблағ эвазига барпо қилинди. Унда спортнинг эркин ва юнон-рум кураш йўналишлари билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган.

Эндиликда мазкур спорт зали аҳолига соғлом турмуш тарзини олиб бориш, мунтазам спорт билан шуғулланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишда хизмат қилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt