Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда Президентнинг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарорига асосан энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 17 июнь куни 4,4 МВт қуёш панели, 400 литр гелиоколлектор, 1 дона реактив компенсатор, 819 дона тежамкор ускуналар ўрнатилди ҳамда 369 дона бошқа ташкилий-техник тадбирлар ўтказилди.

Натижада, 1,1 млн кВт соат электр энергияси ҳамда 9,4 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 5 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди.

Шу билан бирга, энергия ресурсларни беҳуда сарфлаш бўйича 77 та ҳолат аниқланиб, 19 та маъмурий чора кўрилди ҳамда олдини олиш бўйича 58 та профилактик ишлар ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 21.04.2025 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган “йўл харитаси”нинг ижроси бўйича Сурхондарё вилояти тиббиёт муассасаларида коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва соғлиқни сақлаш тизимида шаффофликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан "йўл харитаси"нинг 1-банди ижроси бўйича вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида фуқаролар соғлиқни сақлаш тизимида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар тўғрисида тўғридан-тўғри хабар беришлари учун электрон бот яратилгани, ушбу бот ҳақидаги баннерни муассасанинг кириш ҳамда фуқароларга кўринадиган бошқа жойларга илиб қўйилгани, пуллик хизматлар, бепул бериладиган медикаментоз воситалари рўйхатлари шаффоф ҳавола қилингани, бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда ва ўз вақтида "t-ish.mehnat.uz" вакансиялар базасига жойлаштирилганлиги, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, коррупциявий омилларни бартараф этилганлиги, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш бўйича тиббиёт ходимлари ўртасида аноним сўровлар ўтказилганлиги ўрганилди.

Ишчи гуруҳнинг вилоятдаги ўрганишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида сайёр кабуллар ўтказиб келинаётган бўлиб, навбатдаги сайёр қабул Учқўрғон туманида ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 21 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг 22 та масаладаги мурожаатларидан 10 таси жойида ижобий ҳал этилди, 12 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги учун иш юритувига қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий “оғир” тоифадаги барча маҳаллаларда бевосита жойига чиққан ҳолда, мавжуд муаммолар ўрганилиб, фуқаролар учун сайер кабуллар ўтказилмоқда.

Хусусан, навбатдаги ўрганиш Андижон шаҳридаги "Андижон" ва "Обод Андижон" маҳаллаларда амалга оширилиб, ушбу маҳаллалар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 25 нафар шахслар қабул қилиниб, жойида 10 нафар шахсларнинг масаласи ижобий ҳал қилинган бўлса, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилинадиган 15 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Аснода вилоят прокуратураси томонидан “оғир” тоифадаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказиш ҳамда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом эттирилиши таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан, таъминотчи корхоналар фойдасига коммунал қарздорликларини ундируви юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 5 ойида ҳудудий бўлимлар иш юритувига бошқарув сервис компаниялари фойдасига ундирув билан боғлиқ 36 мингдан ортиқ 48 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган, шундан 27 261 та 31,2 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланган.

Шунингдек, 2 179 нафар қарздорларга нисбатан 4,1 млрд. сўм миқдоридаги қарз суммаларини ундируви қарздор шахсларнинг ойлик иш ҳақларига қаратилган.

Мисол учун, давлат ижрочиси томонидан фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг суд буйруғига асосан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор фуқаро А.Қ.дан ундирувчи “Бунёдкор обод таъмир" бошқарув сервис компанияси фойдасига 6,3 млн. сўм қарздорлик тўлиб ундириб берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt