Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар хусусан, тергов сифатини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Жумладан, Ангор тумани прокуратураси ва туман бўйича ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, туман прокуратураси ва ИИБ раҳбарияти, терговчилари ҳамда соҳага масъул ходимлари иштирокида ҳудудда содир этилиб, фош этилмаган жиноятлар танқидий муҳокама қилиниб, жиноятларни иссиқ изидан фош этиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини самарали ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Жараёнда, туман ИИБ Навбатчилик қисми фаолияти ҳам ўрганилиб, жиноятчиликни барвақт олдини олиш, кузатув камералари иш фаолияти самадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан Балиқчи, Бўстон, Шаҳрихон ва Улуғнор туманларида фаолият юритиб келаётган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Шаҳрихон туманида жойлашган "Маданият саройи" биносида учрашув ўтказилди.
Учрашувда 120 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, 86 нафарининг фаолиятида юзага келган масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.
Учрашув давомида, 27 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ўз ечимини топган бўлса, қолган 59 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис, масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Учрашувда 120 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, 86 нафарининг фаолиятида юзага келган масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.
Учрашув давомида, 27 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ўз ечимини топган бўлса, қолган 59 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис, масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда Президентнинг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарорига асосан энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 17 июнь куни 4,4 МВт қуёш панели, 400 литр гелиоколлектор, 1 дона реактив компенсатор, 819 дона тежамкор ускуналар ўрнатилди ҳамда 369 дона бошқа ташкилий-техник тадбирлар ўтказилди.
Натижада, 1,1 млн кВт соат электр энергияси ҳамда 9,4 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинди.
Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 5 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди.
Шу билан бирга, энергия ресурсларни беҳуда сарфлаш бўйича 77 та ҳолат аниқланиб, 19 та маъмурий чора кўрилди ҳамда олдини олиш бўйича 58 та профилактик ишлар ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Хусусан, кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 17 июнь куни 4,4 МВт қуёш панели, 400 литр гелиоколлектор, 1 дона реактив компенсатор, 819 дона тежамкор ускуналар ўрнатилди ҳамда 369 дона бошқа ташкилий-техник тадбирлар ўтказилди.
Натижада, 1,1 млн кВт соат электр энергияси ҳамда 9,4 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинди.
Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 5 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди.
Шу билан бирга, энергия ресурсларни беҳуда сарфлаш бўйича 77 та ҳолат аниқланиб, 19 та маъмурий чора кўрилди ҳамда олдини олиш бўйича 58 та профилактик ишлар ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 21.04.2025 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган “йўл харитаси”нинг ижроси бўйича Сурхондарё вилояти тиббиёт муассасаларида коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва соғлиқни сақлаш тизимида шаффофликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан "йўл харитаси"нинг 1-банди ижроси бўйича вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида фуқаролар соғлиқни сақлаш тизимида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар тўғрисида тўғридан-тўғри хабар беришлари учун электрон бот яратилгани, ушбу бот ҳақидаги баннерни муассасанинг кириш ҳамда фуқароларга кўринадиган бошқа жойларга илиб қўйилгани, пуллик хизматлар, бепул бериладиган медикаментоз воситалари рўйхатлари шаффоф ҳавола қилингани, бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда ва ўз вақтида "t-ish.mehnat.uz" вакансиялар базасига жойлаштирилганлиги, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, коррупциявий омилларни бартараф этилганлиги, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш бўйича тиббиёт ходимлари ўртасида аноним сўровлар ўтказилганлиги ўрганилди.
Ишчи гуруҳнинг вилоятдаги ўрганишлари давом этмоқда.