Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, ўтказилган навбатдаги қабулда фуқаролардан 13 та мурожаат, шундан 2 таси суд қарорлари, 4 таси суд қарорлари ижроси, 1 таси шартномавий муносабатлар ва 6 таси тергов масалаларига доир мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилгани боис, иш юритувга олиниб, ўрганиш бошланди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмокда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
​​Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан Республика ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қўлланилган маъмурий жарималарни ундириш борасида қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Бу борада, Нукус шаҳри ва бошқа туманларнинг марказий кўчаларида ҳамкорликда “AutoCon-SC/M-online” рейд тадбирлари мунтазам равишда ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жами 2,4 млрд. сўмлик 1 461 та ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг номида автотранспорт воситалари мавжудлиги аниқланган бўлиб, шундан ўтказилган рейд тадбирлари давомида 894 та қидирувда бўлган автотранспорт воситалари махсус жарима майдончаларига жойлаштирилган.

Натижада, 531,4 млн. сўмлик 888 та ижро ҳужжатлари ижроси таъминланган бўлиб, 1,3 млрд. сўмлик 72 та ижро ҳужжатлари бўйича 26 та автотранспорт воситаларини баҳолатиш ҳамда реализация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда, қарздорлигини ўз вақтида бартараф этмаган ҳамда қидирувда бўлган қарздорларга тегишли  автотранспорт топиш борасида тезкор чоралар кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилоятида Давлат раҳбари томонидан 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ҳамда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”сида белгиланган тадбирлар шунингдек, Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича жорий йилнинг 2-чораги учун тасдиқланган туман (шаҳар) ва маҳаллалар кесимида “йўл харита”лари ижроси аҳволи ҳамда тергов сифатини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан амалга оширилган ишлар аҳволини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Бош прокуратура ишчи гуруҳи ташаббуси билан вилоятда 4 та алоҳида ишчи гуруҳлари тузилган ҳолда юқорида қайд этилган масалалар ижросини тегишли идора ва ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар)ларга чиққан ҳолда ўрганишларни ташкил этиш шунингдек, коррупцияни олдини олиш юзасидан “йўл харита”си ижросини ўрганиш билан бир қаторда, коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан масъулларга қатор топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида экология ҳамда ижтимоий соҳада қонунлар ижроси устидан назорат аҳволини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, Марғилон шаҳри “Наврўз” маҳалласи Айланма йўл мавзесида жойлашган 66,82 гектар “Марказий” қаттиқ маиший чиқинди полигонида амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Полигонга Фарғона ва Марғилон шаҳарлари, Ёзёвон, Қўштепа, Тошлоқ, Олтиариқ ва Риштон туманларида истиқомат қилувчи аҳоли (1,3 млн) ва юридик шахслардан ҳосил бўладиган кунлик ўртача 900 тонна маиший чиқиндилар жойлаштирилади.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 21.04.2025 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”нинг ижроси бўйича Сурхондарё вилоятида мактабгача ва мактаб таълими соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва хавф-хатарларини камайтириш борасида амалга оширалаётган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Термиз шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ўрта таълим муассасаларида ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишда, давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда ва ўз вақтида "t-ish.mehnat.uz" вакансиялар базасига жойлаштирилганлиги, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, шу жумладан, иш ставкаларини сунъий равишда бўлишдаги коррупциявий омилларни бартараф этилганлиги, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш бўйича тарбиячилар ўртасида ўтказилган аноним сўровлар якуни бўйича тегишли чора тадбирлар белгилаш юзасидан кўрсатмалар берилди

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt