Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 16 июнь куни 352 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 480 та ҳолатда 5,2 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 4 таси алмаштирилди ва 330 таси таъмирланди, 1 600 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 6 619 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 4 982 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 10 та янги трансформатор ўрнатилди, 210 км. тармоқ, 206 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 16 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 5 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 4 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов раҳбарлигида вилоят прокуратураси органларининг жорий йилнинг ўтган беш ойидаги, жумладан, ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидигаи фаолияти муҳокамаси ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Хусусан, Президентнинг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон қарори бўйича табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш , энергия ресрусларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасидаги йўл қўйилган камчиликлар туман (шаҳар) лар кесимида кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарор ижроси бўйича криминоген вазияти оғир маҳаллаларда “хавфсиз кўча” ва “хавфсиз йўлак”ларни ташкил этилиши, “йўл харитаси”да кўрсатилган тадбирларни амалга оширишда сусткашликка йўл қўяётган ҳудудлар ишларни жадаллаштириши ҳақида топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида оталиққа олинган ёшлар билан индивидуал ишлаш, уларни муаммоларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш, солиқ ундируви бўйича берилган топшириқлар ижроси масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Якунига кўра, масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида муддатли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Жиззах вилоятидаги ҳарбий тузилмаларда ўрганишлар олиб борилди.

Хусусан, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида мавжуд шароитлар, машғулотлар ўтказиш учун яратилган қулайликлар, тиббий ва бошқа таъминот турлари, аслаҳа ва ҳарбий техникалар шайлиги ҳамда фаолиятга доир бошқа масалалар ўрганилди.

Жараёнда энергия тежамкорлиги, бюджет маблағлари иқтисод қилиниши, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Аснода шахсий таркиб билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилди.

Якунида масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий “оғир” тоифадаги барча маҳаллаларда бевосита жойига чиққан ҳолда, мавжуд муаммоларни ўрганилиб, фуқаролар учун сайер кабуллар ўтказилмоқда.

Хусусан, навбатдаги ўрганиш Андижон шаҳридаги "Шўрбулоқ" маҳалласида амалга оширилиб, шу маҳалла фуқаролари билан учрашув ўтказилди.

Шу куни сайёр қабулда 29 нафар фуқаролар қабул қилинди ҳамда 12 нафарини масаласи жойида ижобий ҳал қилинган бўлса қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилинадиган 17 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Аснода вилоят прокуратураси томонидан “оғир” тоифадаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказиш ҳамда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом эттирилиши таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt