Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилояти прокуратураси ҳамда департамент органларида тергов сифатини ошириш, жиноятчиликка қарши кураш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
 
Хусусан, туман (шаҳар) прокуратуралари ҳамда департамент органлари терговчилари, суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини олиб бориш, ашёвий далилларни сақлаш аҳволи ўрганилиб, амалиётда мавжуд муаммо, хато ва камчиликлар муҳокама этилиб, тергов сифати, иш самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
 
Шунингдек, вилоят прокуратураси ва ИИБ раҳбарияти, терговчилари ҳамда соҳага масъул ходимлари иштирокида вилоят ҳудудида содир этилиб, фош этилмаган қотиллик жиноятлари танқидий муҳокама қилиниб, тезкор-қидирув тадбирларини тўғри ташкиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
 
Бундан ташқари, туман (шаҳар) прокуратуралари ҳамда департамент органлари терговчилари, суриштирувчилари иштирокида “Е-tergov” дастурий таъминотидан синов тариқасида фойдаланилиши, дастурни қўллашдаги қулайликлар ҳақида батафсил тушунтиришишлари олиб борилди.
 
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура томонидан энергия самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигида соғлиқни сақлаш соҳасига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида Бош прокурорнинг прокуратура органларининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Forwarded from BIR JINOYAT IZIDAN
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"BIR JINOYAT IZIDAN" │ O'Z BOBOSINI O'LDIRIB KO‘MIB YUBORGAN NABIRA HIKOYASI

🌫 11 oy ochilmagan sir — prokuratura xodimlarining mehnati bilan fosh etildi.


🎥 “Bir jinoyat izidan” — yangi soni Xorazm viloyatidan tayyorlandi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида мактаб биноси замонавий услубда қурилиб, фойдаланишга топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ҳарбий прокуратура органлари томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда улар ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида мунтазам равишда турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Бу борадаги амалий тадбирларнинг давоми сифатида Жамоат хавфсизлиги университетида “Ҳарбий прокурор кубоги – 2025” спорт мусобақаси ташкил этилди.

Унда Жамоат хавфсизлиги университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Қуролли Кучлар академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Ҳарбий тиббиёт академияси, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, Божхона институти, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсант ва талабалари куч синашди.

Қатнашчилар спортнинг шахмат тури бўйича беллашув жараёнида ақл-заковат, стратегик фикрлаш ва тезкор қарор қабул қилиш салоҳиятларини намоён этишди.

Ҳар бир иштирокчининг ўйини катта қизиқиш билан кузатилди, уларнинг идроки ва саботи томошабинлар ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.

Қизғин кечган ақл баҳсида ғолиб жамоаларга диплом, медаль, эсдалик совғалар ва кубок тантанали равишда топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ва ушбу қарор ижросини самарали ташкил этиш юзасидан қабул қилинган 04.04.2025 йилдаги идоралараро Қўшма қарор ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ҳар бир туман (шаҳар)ларнинг ўз иш тажрибаси асосида фаолиятни самарали ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раҳбарлигида ташкил этилган ўқув семинарга Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, туман (шаҳар) прокурорлари, ички ишлар бўлимлари бошлиқлари жалб қилиниб, Нукус шаҳар тажрибаси мисолида фаолиятини таҳлил қилиш натижаси билан йўл қўйилган хато ва камчиликлар, эришилаётган ютуқлар муҳокама қилинди.

Сўнгра, шаҳардаги “қизил тоифа”га киритилган маҳаллалар еттилиги фаолияти билан жойига чиққан ҳолда танишилиб, тажриба алмашинуви амалга оширилди ва семинар натижаси билан келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt