Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилоятида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар амалга оширилди.

Хусусан, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Боғот, Ҳазорасп ва Хонқа туман штабларининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш, ресурсларни иқтисод қилиш ҳамда тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш борасидаги ишларни янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Ҳазорасп тумани “Янги Ўзбекистон” массивидаги кўп қаватли уйларда энерготежамкорлик бўйича амалга оширилган ишлар, Боғот туманидаги “Хоразм TEX” МЧЖда ўрнатилаётган 300 кВт ҳамда Хонқа тумани “Дўстлик” маҳалласидаги “Мебелсозлик саноат зонаси”га ўрнатилган 245 кВтлик қуёш панеллар кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан йирик корхоналар, трансформатор пунктлари, подстанциялар, юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида вилоятда ёқилғи - энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штабининг сайёр йиғилиши ўтказилди.

Унда, илмий-техникавий ўрганишларга жалб этилган ишчи гуруҳ аъзолари, вилоят ва туман (шаҳар) штаб аъзолари, масъул вазирлик ва идора раҳбарлари, Департамент, Адлия, Миллий гвардия, Божхона, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда, тасдиқланган "йўл харита"да белгиланган чора-тадбирлар ижросини ўз вақтида сифатли бажариш, ресурсларни иқтисод қилиш, тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурслари ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича амалда ундирувни жадаллаштириш, энерготежамкор ускуналарни афзалликлари бўйича тарғибот тадбирларини манзилли ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар ва топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Департамент, ИИБ ва Ўзэнергоинспекция раҳбарларига йўқотишлар юқори бўлган ҳудудларни қизил тоифага ажратиб, рейд тадбирларни аниқ таҳлилий маълумотлар асосида ўтказиб бориш, айниқса йирик талон-торожликлар фош этишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари устидан кунлик сўровни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Президентнинг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари Андижон шаҳрида ўрганишлар ўтказилди.

Хусусан, Бош прокуратура бошқарма катта прокурори У.Азимов шаҳарда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш, объектларда қуёш панеллари ва қуёш коллекторларини ўрнатиш ҳисобига электр энергиясини тежаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Жумладан, масъуллар иштирокида қуёш панели қурилмаларини ўрнатиш жараёнлари билан яқиндан танишиб, бошқа йирик истеъмолчи субъектлар томонидан ҳам муқобил энергия манбаларини ўрнатиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, шаҳарнинг Қўшариқ даҳасида ижтимоий соҳа объектларини ҳамда кўп қаватли хонадонларни куз-қиш мавсумига тайёрлик ишлари ҳамда трансформаторларни соз ҳолатга келтириш жараёнлари билан ҳам танишди.

Шунингдек, шаҳар идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида энергия баланси ишлаб чиқилганлиги, энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш ва тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш борасида ойлик режа кўрсаткичларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича муҳокама ўтказилди.

Ўрганишларда қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар масъулларга кўрсатиб ўтилди ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилояти прокуратураси ҳамда департамент органларида тергов сифатини ошириш, жиноятчиликка қарши кураш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
 
Хусусан, туман (шаҳар) прокуратуралари ҳамда департамент органлари терговчилари, суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини олиб бориш, ашёвий далилларни сақлаш аҳволи ўрганилиб, амалиётда мавжуд муаммо, хато ва камчиликлар муҳокама этилиб, тергов сифати, иш самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
 
Шунингдек, вилоят прокуратураси ва ИИБ раҳбарияти, терговчилари ҳамда соҳага масъул ходимлари иштирокида вилоят ҳудудида содир этилиб, фош этилмаган қотиллик жиноятлари танқидий муҳокама қилиниб, тезкор-қидирув тадбирларини тўғри ташкиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
 
Бундан ташқари, туман (шаҳар) прокуратуралари ҳамда департамент органлари терговчилари, суриштирувчилари иштирокида “Е-tergov” дастурий таъминотидан синов тариқасида фойдаланилиши, дастурни қўллашдаги қулайликлар ҳақида батафсил тушунтиришишлари олиб борилди.
 
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура томонидан энергия самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигида соғлиқни сақлаш соҳасига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида Бош прокурорнинг прокуратура органларининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook