Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54.1K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан, маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича “Йўл харита”сининг ижроси юзасидан Хоразм вилояти прокуратураси томонидан Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида “Коррупция - тараққиёт душмани” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган мазкур учрашувда коррупциянинг аянчли оқибатлари, ёшлар ўртасида содир бўлаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар юзасидан фикр мулоҳазалар алмашиниб, бир гуруҳ битирувчи талабаларнинг муаммо ва таклифлари эшитилди.

Шунингдек, вилоят прокуратураси ва университет ўртасида талабаларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича Меморандум имзоланди.

Учрашув якунида, университет талабалари орасида ўтказилган иншолар ва рассомчилик танловида ижобий натижаларга эришган бир гуруҳ ёшларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Мазкур йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раҳбарлигида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ва ушбу қарор ижросини самарали ташкил этиш борасидаги 04.04.2025 йилдаги идоралараро Қўшма қарор асосида ишлаб чиқилган “Йўл харита”ларда белгиланган вазифаларни Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида ижроси аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Вазирликда таҳлил ва тарғибот гуруҳларининг фаолияти самарали ташкил этилмаганлиги, маҳалла еттилиги ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилиши, қаровсиз ва назоратсиз қолишининг олдини олиш борасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилмаганлиги таъкидланиб, “Долзарб 90 кунлик” доирасидаги ишларни тўғри ташкил этиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга барча масъулларни тўлиқ сафарбар этиш борасида қатъий топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook