Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54.1K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Сирдарё вилоятидаги ҳарбий тузилмаларда ўрганишлар олиб борилди.

Хусусан, Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисмларда хизмат ўташ шароитлари, шу жумладан, машғулотлар ўтказиш учун яратилган шароитлар, таъминот турлари аҳволи ва фаолиятга доир бошқа масалалар ўрганилди.

Шунингдек, энергия тежамкорлиги, бюджет маблағлари иқтисод қилиниши, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Шахсий таркиб билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг қизиқишлари ўрганилди.

Якунида, ўрганилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов бошчилигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарлари томонидан аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва жойида бартараф этиш мақсадида Мирзачўл туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда, фуқаролардан жами 46 та мурожаатлар қабул қилиниб, мазкур мурожаатларнинг 4 таси ўз ечимини топиб ижобий ҳал этилди, 7 таси ҳуқуқий тушунтириш орқали қаноатлантирилди ва қолган 35 та мурожаатлар масъуллар томонидан қонуний тартибда кўриб чиқилиши учун назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штабининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Унда, Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) штаб аъзолари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этиб, Президентнинг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, энергия ресурсларни иқтисод қилиш ва йўқотишларни қисқартириш, ресурсларни талон-торож этилишини олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда, энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича белгиланган ташкилий-техник тадбирларни тўлиқ амалга ошириш, йўқотишларни қисқартиришга қаратилган тадбирларни жадаллаштириш ҳамда асосий эътиборни ресурс талон-торож этилишини олдини олишга қаратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, масъулларга аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини энергия манбалари билан барқарор таъминлашнинг барча зарур чораларини кўриш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти прокуратураси органлари ходимлар томонидан "14 июнь - Халқаро донор куни" муносабати билан тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш, болалар саломатлигини муҳофаза этиш мақсадида “Мен донорман, қон топшир-ҳаёт инъом эт!” шиори остида ташкил қилинган донорлик акциясида фаол иштирок этишди.

Мазкур акция доирасида мунтазам равишда донорлик қилиб келаётган ходимлар вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан  сертифика ва турли-хил совғалар билан тақдирланишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook