Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54.1K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилоятида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар давом этмоқда.

Хусусан, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Хива шаҳар ва Янгибозор, Шовот, Хива, Гурлан туман штабларининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш, ресурсларни иқтисод қилиш ҳамда тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш борасидаги ишларни янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Хива тумани “Шомохулум” маҳалласидаги “БЕРЕГИН” подстанцияси, Гурлан тумани “Обод” ва Шовот тумани “Дўстлик” маҳаллаларида энергия самарадорлиги бўйича олиб борилаётган ишлар, Янгибозор туманидаги “Янгибозор Текстил Агро Кластер” МЧЖ, Хива шаҳридаги “Арда Хива” туристик комплексига ўрнатилган қуввати 372 кВт қуёш панелларини кўздан кечириб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан йирик корхоналар, трансформатор пунктлари, подстанциялар, юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Сирдарё вилоятидаги ҳарбий тузилмаларда ўрганишлар олиб борилди.

Хусусан, Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисмларда хизмат ўташ шароитлари, шу жумладан, машғулотлар ўтказиш учун яратилган шароитлар, таъминот турлари аҳволи ва фаолиятга доир бошқа масалалар ўрганилди.

Шунингдек, энергия тежамкорлиги, бюджет маблағлари иқтисод қилиниши, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Шахсий таркиб билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг қизиқишлари ўрганилди.

Якунида, ўрганилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов бошчилигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарлари томонидан аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва жойида бартараф этиш мақсадида Мирзачўл туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда, фуқаролардан жами 46 та мурожаатлар қабул қилиниб, мазкур мурожаатларнинг 4 таси ўз ечимини топиб ижобий ҳал этилди, 7 таси ҳуқуқий тушунтириш орқали қаноатлантирилди ва қолган 35 та мурожаатлар масъуллар томонидан қонуний тартибда кўриб чиқилиши учун назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook