Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.2K photos
6.73K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан тизимда хизмат қилаётган ходимлар, айниқса, ёш мутахассислар билан ишлаш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш ва улар ўртасида коррупциявий ҳолатлар ҳамда бошқа ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш борасида мунтазам равишда амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Уч йилгача бўлган барча ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган учрашув ҳам бу борадаги фаолиятнинг мантиқий давоми бўлди.

Жараёнда ҳарбий прокуратура фахрийлари ва кўп йиллардан буён тизимда хизмат қилиб келаётган катта офицерлар томонидан сўнгги йилларда прокуратура, шу жумладан, ҳарбий прокуратура органларидаги кенг қамровли ислоҳотлар, ходимларнинг, уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси борасида ва фаолиятга доир бошқа янгилик ҳамда ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек, ёш ходимлар камолотида ота-оналар билан йўлга қўйилган доимий очиқ ҳамкорлик, қолаверса, устоз-шогирд анъаналарининг беқиёс ўрни ва роли эътироф этилди.

Аснода ота-оналарнинг фикр ва мулоҳазалари эшитилди.

Сўнгра ота-оналар "Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси тарихи музейи" ва хизмат ўташ учун яратилган шароитлар билан таништирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун, "Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш" концепцияси доирасида Бош прокуратурада навбатдаги маърифат тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, ёзувчи, драматург ва таржимон Шаҳло Ахророва иштирок этиб, ўзининг ҳаёт ва ижод фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

Маълумот ўрнида, Ш.Ахророва ҳозирда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтида етакчи илмий ходими лавозимида ишлаб келиб, 70 дан ортиқ илмий мақоллар, бир нечта илмий рисолалар, таржималар муаллифи ҳисобланади.

Шунингдек, Ш.Ахророванинг 1994 йилда “Эъзозим”, 1997 йилда “Суйдирдингиз, суймадингиз”, 2002 йилда “Моҳим” 2007 йилда “Сени ўйламоқдан воз кечолмайман”, 2009 йилда “Ишқ нафаси”, 2012 йилда “Жийда гулим” номли шеърлар тўплами, 2017 йилда “Дала ҳовлидаги қотиллик” ҳикоя ва қиссалар тўплами ҳамда унинг таржималаридан иборат бўлган бир қанча асарлари чоп этилган.

Адибнинг кинофильм бўлган “Эр бермоқ-жон бермоқ” ҳамда “Ўгай она” номли қиссалари, “Бекажон” газетасининг “Йилнинг энг ўқимишли асари” номинациясини олган “Дала ҳовлидаги қотиллик” қиссаси, “Жийда гулим”, “Азизим”, “Юракжон”, “Она Жиззах” ва қўшиқ бўлган кўплаб шеърлари, “Аёкўз” достони машҳур ҳисобланади.

Шу билан бирга, адибнинг икки юзга яқин шеърлари қўшиқ бўлиб, санъаткорларимиз томонидан севиб ижро қилинган.

Тадбир давомида адиб ўз ижодидан шеърлар ўқиди, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари томонидан қўшиқлар куйланди ҳамда меҳмонларга эсдалик совғалари берилди.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси жамоаси Ш.Ахроровага ташриф учун ўз миннатдорчилигини билдириб, келгуси ишларига муваффақиятлар ва узоқ умр тилаб қолади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи С.Джабаров биргаликда Андижон шаҳрининг “Мустақиллик” ва Андижон туманининг “Жаннатмонанд” маҳаллаларида содир этилган жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокамаси, шунингдек ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда Президентнинг 1-сон қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар бўйича йиғилиш ўтказилди.

Муҳокама жараёнида, маҳаллий ҳокимлик идоралари, Андижон шаҳрининг “Ўзбегим” ва “Мустақиллик”, Андижон туманининг “Жаннатмонанд” ва “Дўстлик”, “Чем”, “Қўмкўча” маҳалла еттиликлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларидан хабари бўлмаганлиги, ҳудудда олиб борилаётган ижтимоий профилактика тадбирлари етарли самара бермаётганлиги танқид қилинди.

Бундан ташқари, маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, маҳалла ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, аҳоли ўртасида кибержиноятчиликка қарши курашиш, маҳалланинг жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришга алоҳида тўхталиб, масъулларнинг жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича масъулиятини янада оширишга чақирди.

Якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар, мутасаддиларнинг тушунтириш ва ҳисоботлари инобатга олинган ҳолда, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook