Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.73K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бухоро вилояти прокурори У.Ҳамдамов томонидан Бухоро шаҳридаги “Нефтчи” болалар соғломлаштириш оромгоҳида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ва мароқли дам олишлари учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Дастлаб, оромгоҳда дам олаётган 249 нафар болалар иштирокида “Мен табиатни севаман” шиори остида заковат интеллектуал ўйини ва расмлар танлови ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди.

Шунингдек, вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят қўғирчоқ театри маданият ходимлари томонидан болалар учун саҳна кўринишлари ташкиллаштирилди.

Бу каби тадбирлар ёшларни табиатни асраб-авайлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга чорлаб, уларнинг экологик маданияти, билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

Сўнгра, Бухоро шаҳрида янгидан барпо этилаётган “Бухоро” соғломлаштириш оромгоҳи қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилиб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”сида белгиланган тадбирлар ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Хусусан, "йўл харита”нинг 4-бандига асосан Гулистон шаҳридаги “Гулистон деҳқон бозори” МЧЖда хизмат сифатини яхшилаш ва “коррупциядан холи соҳага айлантириш” юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Ўрганишда, “Гулистон деҳқон бозори” МЧЖга қарашли озиқ-овқат бозори ҳудудидаги автотураргоҳга кириш-чиқишни электрон тизим орқали назорат амалга оширилаётганлиги коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи инсон омилини қисқартиришга хизмат қилаётганлиги алоҳида қайд қилинди.

Шунингдек, бир марталик йиғимлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни онлайн “QR” код орқали тўлаш тизимини жорий этиш, ҳудудни назорат қилиш мақсадида кузатув камераларини тўлиқ ўрнатиш, бозорга тегишли кўчмас мулк объектларини ижарага бериш тизимини рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича бир қатор топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Ё.Ўктамов Президентнинг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чуст туман штабига бириктирилган корхона ва мутасадди ташкилотлар масъулларининг ҳисоботини эшитиб, қарор ижросини сўзсиз таъминлаш ҳақида топшириқлар берди.

Cўнгра, “Дўстлик” маҳалласидаги газ тармоқларини тартибга солиш, "Кўча" ва "Қоракапа" маҳаллаларида ўрнатилаётган қуёш панелларини ўрнатиш жараёнлари билан танишилиб, тегишли тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов томонидан Самарқанд вилоятида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижроси ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар билан танишилди.

Масъуллар вилоятнинг Тайлоқ туманидаги "Sam Ferre" корхонаси томонидан эҳтиёжманд, камбағал оилалардаги ишсиз фуқароларнинг иш билан таъминланганлиги ҳамда корхона  фаолияти билан танишишди.

Шунингдек, "Қўрғонча" маҳалласида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар хонадонига борилиб, уларни камбағалликдан чиқариш ва турмуш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди хамда мавжуд муаммолар ечими юзасидан манзилли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокуратура органлари томонидан аҳолини бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook