Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари С.Эшқувватов ва Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов бошчилигида мамлакатимизда сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга қаратилган тадбирларни самарали ташкил этиш юзасидан семинар ўтказилди.

Унда қурилиш соҳасида масъул давлат ташкилотлари билан биргаликда 100 дан зиёд лойиҳа, пудрат ташкилотлари, бошқарув сервис компаниялари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этдилар.

Семинарда Ўзбекистон Республикасининг 25.03.2025 йилдаги 1050-сонли Қонунига асосан сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, масъул ташкилотлар келгусида ўз фаолиятларини мазкур Қонун талаблари асосида ташкил этиш ҳамда ушбу жараёнда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўймасликлари ҳақида қатъий огоҳлантирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бухоро вилояти прокурори У.Ҳамдамов томонидан Бухоро шаҳридаги “Нефтчи” болалар соғломлаштириш оромгоҳида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ва мароқли дам олишлари учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Дастлаб, оромгоҳда дам олаётган 249 нафар болалар иштирокида “Мен табиатни севаман” шиори остида заковат интеллектуал ўйини ва расмлар танлови ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди.

Шунингдек, вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят қўғирчоқ театри маданият ходимлари томонидан болалар учун саҳна кўринишлари ташкиллаштирилди.

Бу каби тадбирлар ёшларни табиатни асраб-авайлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга чорлаб, уларнинг экологик маданияти, билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

Сўнгра, Бухоро шаҳрида янгидан барпо этилаётган “Бухоро” соғломлаштириш оромгоҳи қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилиб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook