Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Давлат раҳбари томонидан 07.05.2025 йилда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятида тиббиёт тизимида маблағларнинг тўғри ишлатилиши, коррупциянинг олдини олиш ҳамда фаолиятга рақамлаштиришни кенг жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволини ўрганмоқда.

Хусусан, Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида Президентнинг 19.05.2025 йилдаги “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 185-сон қарори ижроси юзасидан тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларини таъминлаш учун ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмаларини ўрнатиш жараёнлари билан танишилди.

Шунингдек, рақамлаштириш жараёнида “Reimbursatsiya” тизими, “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” дастурларининг коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишда ўрни долзарблигини таъкидланиб, масъулларга тегишли тавсиялар ва манзилли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ҳарбий прокуратура органларида хизмат қилаётган прокурор-тергов ходимларининг саломатлигини ва соғлом турмуш тарзини барқарор сақлаш ҳамда спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида мунтазам равишда турли мусобақалар ўтказиб келинмоқда.

Мини-футбол бўйича “Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори кубоги” учун ўтказилган мусобақа ҳам бу борадаги тадбирларнинг амалий давоми бўлди.

Унда ҳудудий ҳарбий прокуратура ва маҳкама таркибий тармоқлари жамоалари ғолиблик учун дўстона кураш олиб боришди.

Муросасиз ва қизғин кечган финал босқичи натижаларига кўра совриндор жамоалар медал, махсус диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Ғолиб жамоага “Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори кубоги” тантанали тарзда топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида ичимлик сувидан бўлган дебитор қарздорликларини кескин қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Шунингдек, ҳудудий штаб аъзолари билан йиғилиш ўтказилиб, штаб фаолиятини жонлантирилиш, ичимлик сувидан бўлган қарздорликларни қисқартириш ҳамда ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича кунлик амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, қарздорликларни ундириш юзасидан судларга ариза киритиш амалиётидан унумли фойдаланилиб, мажбурий ижро органлари билан ҳамкорликда қарздорликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Бу борада тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook