Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилоятида ичимлик сувидан бўлган дебитор қарздорликларини кескин қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Шунингдек, ҳудудий штаб аъзолари билан йиғилиш ўтказилиб, штаб фаолиятини жонлантирилиш, ичимлик сувидан бўлган қарздорликларни қисқартириш ҳамда ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича кунлик амалга ошириладиган чора - тадбирлар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, қарздорликларни ундириш юзасидан судларга ариза киритиш амалиётидан унумли фойдаланилиб, мажбурий ижро органлари билан ҳамкорликда қарздорликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Бу борада тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан Жиззах вилоятида экология ҳамда ижтимоий соҳада қонунлар ижроси устидан назорат аҳволини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, янгидан қурилаётган Жиззах вилояти прокуратураси биноси лойиҳаси ҳамда Жиззах шаҳрида қурилаётган 270 ўринли вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиш жараёнлари ва янгидан қурилаётган вилоят кўз касалликлари шифохонаси қурилиши фаолияти
билан танишилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва тасиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилоятида яшил энергетикани ривожлантириш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида кўргазмали - амалий семинар ўтказилди.

Унда 100 га яқин фуқаро ва тадбиркорлар қатнашиб, уларга профессор - олимлар ҳамда масъул вазирлик ва идоралар томонидан йўқотишларни олдини олиш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасидаги имтиёз ва афзалликлари, ресурсларни талон - торож қилган истеъмолчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари тўғрисида батафсил тақдимот ва маърузалар қилинди.

Шунингдек, 10 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан қуёш панеллари, гелиоколлектор, замонавий ёндиргич ва қозонлар, реактив компенсатор ва бошқа энерготежамкор ускуналарнинг кўргазмалари ташкил этилди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда Давлат раҳбарининг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарорига асосан энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 11 июнь куни 7,1 МВт қуёш панели, 300 литр гелиоколлектор, 1 дона реактив компенсатор, 84 дона тежамкор ускуналар ўрнатилди ҳамда 541 дона бошқа ташкилий-техник тадбирлар ўтказилди.

Натижада, 1,1 млн кВт соат электр энергияси ҳамда 4,1 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 3 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди.

Шу билан бирга, энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш бўйича 85 та ҳолат аниқланиб, 23 та маъмурий чора кўрилди ҳамда олдини олиш бўйича 62 та профилактик ишлар ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook