Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида фуқаро Ўзбекистон Қизил китобга киритилган бўз эчкиэмарга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси, Ички ишлар ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, тезкор ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Аниқланишича, жорий йил 1 июнь куни Жондор тумани “Ёш куч” маҳалласида яшовчи фуқаро Ғ.Ғ. чўл ҳудудидаги дала шийпонига тасодифан кириб қолган бўз эчкиэмарни ушлаб, унинг оғзига тамаки маҳсулотини солган ва кейинчалик яйловга қўйиб юборган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текширув ҳаракатлари прокуратура томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ҳайвонларга, хусусан муҳофаза остидаги турларга нисбатан шафқатсиз муомала қилиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бундай хатти-ҳаракатлар нафақат ахлоққа зид, балки табиий муҳит ва биологик хилма-хилликка таҳдид солувчи жиддий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Прокуратура органлари томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда экологик қонунчилик ижросини таъминлаш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва жамиятда масъулият ҳиссини оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни изчил давом эттирилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов раҳбарлигида вилоятда муаммоли кредит қарздорликларини ўз вақтида бартараф этиш ва келгусида уларни вужудга келишининг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокуратураси тегишли тармоқ раҳбарлари ва ҳудудий прокурорлар, ДХХ, Департамент, МИБ, солиқ, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари, Марказий банк ва тижорат банк раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда муаммоли кредит қарздорликларини қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди.

Жумладан, масъулларга кредит маблағларни талон-торож қилиниши олдини олиш, мақсадсиз сарфланганлиги ҳолатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бериш, муаммоли кредит қарздорликларини ундириш мақсадида судларга даъво аризалари киритилиши, МИБ иш юритувидаги қарздорликларни ундириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бош муҳандиси Ш.Қодиров ва бошқа масъуллар иштирокида темир йўл транспорти соҳасини ривожлантириш бўйича берилган вазифаларнинг “Қуюв механика заводи” АЖда бажарилиши аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Тадбирда, ушбу соҳада белгиланган ҳар бир вазифасини сифатли ва белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш, вагонлар ишлаб чиқариш учун ажратилаётган кредит маблағларидан унумли фойдаланиб, жорий йилда 1 300 та юк вагонларини ишлаб чиқариш, шунингдек, вагонларни капитал таъмирлаш режаларини юқори кўрсаткичларда бажариш, тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, соҳани босқичма-босқич ислоҳ қилиш ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook