Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Ш. Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилоятида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар давом этмоқда.

Олимлар ва соҳа мутахассислари томонидан ўрганишлар давомида амалда яратилган иқтисод қилиш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида жоийга чиққан ҳолда тегишли соҳадаги истеъмолчилар иштирокида амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ҳазорасп туманида “Ғофур Руҳия” фермер хўжалиги даласида 40 дан ортиқ фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда масъул ташкилотлар иштирокида сув насосларини энергия тежамкорига алмаштириш, қуёш панелларини ўрнатишнинг афзалликлари юзасидан амалий семинар ўтказилди.

Шунингдек, семинар иштирокчиларига энергия ресурсларини иқтисод қилиш, талон - торожликларга йўл қўймасликнинг барча зарурий чораларини кўриш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Тошкент вилоятидаги ҳарбий тузилмаларда ўрганишлар давом эттирилди.

Хусусан, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида таълим олиш, жумладан, назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш учун яратилган шароитлар ҳамда таъминот турлари аҳволи ўрганилди.

Жараёнда энергия тежамкорлиги, бюджет маблағлари иқтисод қилиниши, курсантлар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва фаолиятга доир бошқа масалаларга эътибор қаратилди.

Курсантлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг қизиқишлари ўрганилди.

Якунида, ўрганилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилоятида экология ҳамда ижтимоий соҳада қонунлар ижроси устидан назорат аҳволини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Жиззах шаҳридаги Жиззах давлат ўрмон хўжалиги томонидан 16 гектар ер майдонида барпо этилаётган “жамоат парки” лойиҳаси билан билан танишилди. Ушбу лойиҳа бўйича 65 турдаги 200 мингдан зиёд ниҳол, бута ва дарахтлар экилган.

Ишчи гуруҳ томонидан “жамоат парки” лойиҳаси билан танишиш жараёнида мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти Сирдарё вилоятида ўрганилмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ томонидан Гулистон туманида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" соҳасида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилиб, муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, туманнинг криминоген вазияти оғир "Олтин водий" маҳалласида “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “йўл харита”ларида белгиланган тадбирларнинг ўз муддатларида бажарилиши бирма-бир кўриб чиқилиб, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказилишини жадаллаштириш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни қисқа фурсатларда ҳал қилиниши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook