Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Тошкент вилоятидаги ҳарбий тузилмаларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматни ўташ, шахсий таркибга тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари ва бошқа таъминот турлари аҳволи ўрганилди.

Жараёнда энергия тежамкорлиги, бюджет маблағлари иқтисод қилиниши, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва фаолиятга доир бошқа масалаларга эътибор қаратилди.

Аснода шахсий таркиб, жумладан, ёш аскарлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг қизиқишлари ва ҳарбий хизмат ҳақидаги мулоҳазалари ўрганилди.

Якунида, ўрганилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим лойиҳалар ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш ишлари доирасида Янги Тошкент шаҳрини барпо этишнинг биринчи босқичида назарда тутилган Олимпия шаҳарчаси ва Янги Ўзбекистон кўчаларини ягона меъморий ансамблга уйғунлаштириш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш мақсадида амалга оширилаётган йўл инфратузилмаси лойиҳалари ўрганиб чиқилди.

Хусусан, Янги Ўзбекистон кўчасидан Олимпия шаҳарчаси яқинида ер ости автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси жойига чиқиб кўрилди ва бу йўл орқали шаҳар аҳолисига қулай транспорт ҳаракати яратиш, шу билан бирга, шаҳарнинг замонавий кўринишини таъминлаш мақсад қилинган.

Якунида, масъул ташкилотларга жорий йилда ажратилган маблағларни белгиланган муддатларда мақсадли ўзлаштириш, аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш, барча ишлар ўз вақтида ва юқори сифат билан амалга оширилишини таъминлаш юзасидан аниқ кўрсатмалар ва амалий таклифлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ҳамда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”сида белгиланган тадбирлар ҳамда тергов сифатини ошириш юзасидан берилган топшириқлар, шунингдек, Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси аҳволи Сирдарё вилоятида ўрганилмоқда.

Хусусан, Сирдарё туманида ташкил этилган штаб, ишчи гуруҳ фаолияти ва масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар, қарор ижросини таъминлаш бўйича тасдиқланган “йўл харита”ларида белгиланган вазифалар бўйича амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирларнинг туман идоралараро мувофиқлаштириш штабида ишчи гуруҳ аъзоларининг ҳисоботлари эшитилди ҳамда қарор ижросини таъминлашда “ижтимоий профилактика” соҳасидаги муаммоларни ҳал қилинишида сусткашликка йўл қўйилаётганлиги таъкидланди.

Жумладан, туманнинг криминоген вазияти оғир маҳаллаларида “Маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “Йўл харита”ларида белгиланган тадбирларнинг ижросини ўз муддатларида сифатли таъминлаш, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларини алоҳида кичик ишчи гуруҳлар тузган ҳолда хонадонбай юриб, 3 кунлик муддатда қонуний ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан мутасадди идораларнинг раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook