Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 10 июнь куни 352 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 457 та ҳолатда 2,8 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 45 таси алмаштирилди ва 344 таси таъмирланди, 1 322 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 5 860 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 3 517 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 8 та янги трансформатор ўрнатилди, 191 км. тармоқ, 204 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 17 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 7 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 7 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ташкил этилган навбатдаги “Заковат” интеллектуал ўйинлари қадимий ва маънавий маскан — Пойи Калон мажмуаси бағрида бўлиб ўтди.

Ушбу билим беллашуви нафақат ёшларнинг тафаккурини чархлаш, балки уларни жамоавийлик, тезкор фикрлаш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим қадам бўлди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Бухоро давлат тиббиёт институтининг "Dream team" жамоаси, 2-ўринни Бухоро давлат университетининг "Ф8" жамоаси, 3-ўринни Бухоро давлат техника университетининг "Мистерия" жамоаси қўлга киритди.

“Заковат” – бу шунчаки ўйин эмас, балки интеллект, бирдамлик ва келажак сари ташланган дадил қадамдир.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Тошкент вилоятидаги ҳарбий тузилмаларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматни ўташ, шахсий таркибга тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари ва бошқа таъминот турлари аҳволи ўрганилди.

Жараёнда энергия тежамкорлиги, бюджет маблағлари иқтисод қилиниши, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва фаолиятга доир бошқа масалаларга эътибор қаратилди.

Аснода шахсий таркиб, жумладан, ёш аскарлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг қизиқишлари ва ҳарбий хизмат ҳақидаги мулоҳазалари ўрганилди.

Якунида, ўрганилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook