Bosh prokuratura
37.4K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 9 июнь куни 311 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 420 та ҳолатда 1,8 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 6 таси алмаштирилди ва 145 таси таъмирланди, 685 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 4 249 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 3 108 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 5 та янги трансформатор ўрнатилди, 202 км. тармоқ, 222 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 11 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 6 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 3 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов жорий йилнинг 5 ойи якуни бўйича Андижон шаҳридаги "қизил тоифа"га тушган 11 та маҳаллалар ҳудудида "Криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Қўшма қарор ҳамда "2025 йилда Андижон шаҳар ҳудудида криминоген вазияти энг оғир маҳаллаларда жиноятларнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишлаш Дастури" ижроси бўйича белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан маҳалла фуқаролари билан учрашди.

Учрашувда ишчи гуруҳ аъзолари ва мутасаддилар, шунингдек, маҳалла еттилиги, ходимларнинг ҳар бири масъул этиб белгиланган соҳалар бўйича 11 та маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш юзасидан қабул қилинган Қўшма қарорда белгиланган вазифалар бўйича амалга оширилаётган кундалик ижтимоий профилактик тадбирлар (шу жумладан хатлов жараёнининг бориши) бўйича тушунтиришлар берилиб, йўл қўйилаётган сусткашлик ҳолатларини бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан туманда ташкил этилган штаб, ишчи гуруҳ ва  масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" аҳволи ўрганилиб, муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, туманнинг криминоген вазияти оғир "Дўстлик" ва “Юртдош” маҳаллаларида “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “йўл хариталар” ижроси, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эффект новых подходов к занятости и профилактике правонарушений

Интервью прокурора управления по надзору за исполнением законодательства о несовершеннолетних Генеральной прокуратуры Дилзоды Довудовой

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook