Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокуратура масъул ходими А.Исмаилов ва Косонсой тумани прокурори Қ.Асқаровлар томонидан Президентнинг 01.04.2025 йилдаги "Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарорига асосан ташкил этилган туман идоралараро ишчи гуруҳи  аъзолари иштирокида "Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш масалалари" мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда штаб ишини тўғри ташкил этиш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича ишчи гуруҳнинг вазифалари, энергия балансини ишлаб чиқиш, кўрсаткичларни бажариш борасидаги фаолиятни ташкил этиш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан туман ҳудудида амалга оширилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари билан биргаликда Навоий шаҳрида оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда 40 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этиб, прокуратура органларига 13 нафар шахслардан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Тадбир давомида, келиб тушган мурожаатларни ҳал этиш юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси устидан назорат ўрнатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов Ғаллаорол туманида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида учрашув ўтказди.

Учрашувда 27 нафар тадбиркорлардан фаолиятида юзага келаётган 24 та масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 4 нафар тадбиркорнинг мурожаатлари жойида ўз ечимини топган бўлса, қолган 20 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис, масъулларга йўналтирилиб, ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан ёқилғи-энергетика соҳасида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, энергия соҳасида вужудга келган дебитор қарздорликларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи, ўзбошимчалик билан уланиш ва ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари, соҳада тўлов интизомини мустаҳкамлаш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш режа кўрсаткичларининг бажарилиши аҳволи атрофлича танқидий муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, муҳокама жараёнида коммунал хизматлар кўрсатиш, айниқса ичимлик сувидан вужудга келган қарздорликларни сўндириш, соҳада тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва бошқарув сервис компаниялари фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликларга алоҳида тўхталиб, бу борада масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олингани ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook