Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳамда департамент органларида тергов сифатини ошириш, жиноятчиликка қарши кураш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, туман (шаҳар) прокуратуралари ва департамент органлари терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш, ашёвий далилларни сақлаш аҳволи ўрганилиб, амалиётда мавжуд муаммо ва хато-камчиликлар муҳокама этилиб, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва ИИБ раҳбарияти, терговчилари ҳамда соҳага масъул ходимлари иштирокида республика ҳудудида содир этилиб, фош этилмаган қотиллик жиноятлари танқидий муҳокама қилиниб, тезкор-қидирув тадбирларини тўғри ташкиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, туман (шаҳар) прокуратуралари, ҳамда Департамент органлари терговчилари, суриштирувчилари иштирокида “Е-tergov” дастурий таъминотидан синов тариқасида фойдаланилиши, дастурни қўллашдаги қулайликлар ҳақида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook